Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти: "Нефтчи" ва АГМК пенальти тепмаслиги керак эди
30 авг 2022 11:15
Янгиликлар
Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти: "Нефтчи" ва АГМК пенальти тепмаслиги керак эди
"Нефтчи" - "Қизилқум"
"Осон" пенальтилардан бири. Ҳимоячи ҳужумчини кўрмаяпти, унинг ҳаракатларида аниқ мақсад йўқ. Ҳужумчи контактни катталаштиришга уринмоқда. Катта эҳтимол билан ҳимоячи томонидан эҳтиётсизлик билан оёқ босиш ҳолати ҳам бўлмаган. Ҳужумчининг ўзи ҳимоячи билан контакт бўлишини хоҳлаб йиқилмоқда. Оёқлардаги енгил контакт эса пенальти белгилаш учун кучсиз сабаб. Ҳакам хато қилди.
АГМК - "Сурхон"
Бу вазиятда ўйинни давом эттириш керак эди. Биринчидан, тўп табиий ҳолатда бўлган қўлга тегмоқда. Қўл пастда ва тана майдонини катталаштирмаяпти. Иккинчидан, ҳимоячи ҳужумчидан анча узоқда жойлашган ва тўпни кўриб товони билан уни тўхтатмоқчи бўлди. Биламизки агар футболчи тўпни ўзи англаган ҳолда ўйнаса ва кейин тўп қўлига тегса пенальти белгиланмайди. Ҳакам хато қилди. Тўғри қарор - ўйинни давом эттириш. Пенальти учун асос йўқ.
Эртага экспертимиз томонидан Coca Cola Суперлиганинг 17-туридаги барча баҳсли вазиятлари учун батафсил таҳлил тақдим этилади.
Фикрлар