UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Акмал Мозговой Европа сари йўл олиши мумкин  0 20:23Гёкерешга Германиядан харидор бор  1 19:59"Зенит" Алиссонни сотиб олмоқчи  2 19:42Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳакамлар қайтариладими?   6 19:32"Челси" январда тўрт нафар футболчиси билан хайрлашади  1 19:09ПСЖ Кварацхелияни қишдаёқ сотиб олмоқчи  1 18:53Рональд Араухо "Ювентус"га ўтмоқда  2 18:11Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" - "ФарДУ" баҳсида дарвозаларга 5 та гол киритилди  1 17:45Карим Бензема яна "Реал" қароргоҳида  2 17:09"Айнтрахт" "Ман Сити" учун Мармушнинг нархини белгилади  2 16:38Эшитдик-да! "Ланс" марказий ҳимоячисини 20 миллион еврога сотишни хоҳламоқда  14 16:03Де Брюйненинг кейинги манзили маълум  5 15:20Неймар: "Месси ва Суарес билан учлигимизни тикласак, ёмон бўлмасди"  3 14:46Артета: "Кубокда ўйналаётган тўплар АПЛникидан кескин фарқ қилади"  5 13:31Расман: "Вест Хэм" "Реал" собиқ мураббийининг ўрнига "Челси" собиқ устози билан шартнома имзолади  4

Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти: "Нефтчи" ва АГМК пенальти тепмаслиги керак эди Янгиликлар

Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти: "Нефтчи" ва АГМК пенальти тепмаслиги керак эди

Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Илья Обломов Coca Cola Суперлигасининг кечаги ўйинларида содир бўлган иккита баҳсли вазиятга тўхталиб ўтди.


"Нефтчи" - "Қизилқум"

"Осон" пенальтилардан бири. Ҳимоячи ҳужумчини кўрмаяпти, унинг ҳаракатларида аниқ мақсад йўқ. Ҳужумчи контактни катталаштиришга уринмоқда. Катта эҳтимол билан ҳимоячи томонидан эҳтиётсизлик билан оёқ босиш ҳолати ҳам бўлмаган. Ҳужумчининг ўзи ҳимоячи билан контакт бўлишини хоҳлаб йиқилмоқда. Оёқлардаги енгил контакт эса пенальти белгилаш учун кучсиз сабаб. Ҳакам хато қилди.

ВИДЕОНИ КЎРИШ


АГМК - "Сурхон"

Бу вазиятда ўйинни давом эттириш керак эди. Биринчидан, тўп табиий ҳолатда бўлган қўлга тегмоқда. Қўл пастда ва тана майдонини катталаштирмаяпти. Иккинчидан, ҳимоячи ҳужумчидан анча узоқда жойлашган ва тўпни кўриб товони билан уни тўхтатмоқчи бўлди. Биламизки агар футболчи тўпни ўзи англаган ҳолда ўйнаса ва кейин тўп қўлига тегса пенальти белгиланмайди. Ҳакам хато қилди. Тўғри қарор - ўйинни давом эттириш. Пенальти учун асос йўқ.


 


Эртага экспертимиз томонидан Coca Cola Суперлиганинг 17-туридаги барча баҳсли вазиятлари учун батафсил таҳлил тақдим этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика