Championat.asia инсайди тасдиқланди: “Металлург” расман 2 ўйинчиси билан хайрлашди
16 июл 2022 08:05
Янгиликлар
Championat.asia инсайди тасдиқланди: “Металлург” расман 2 ўйинчиси билан хайрлашди
Ёзги трансфер ойнасида барча жамоаларда бўлгани каби “Металлург” футбол клубида ҳам ўзгаришлар давом этмоқда.
Кеча Бекобод жамоаси Саламат Қуттибоев ҳамда Фозил Мусаевлар билан иккиёқлама шартномани бекор қилишди. Эндиликда жамоанинг собиқ сардори ҳамда вице сардорлари ўз фаолиятларини бошқа клубларда давом эттиришади.
Саламат Қуттибоев биринчи даврада “Металлург” таркибида 9 та ўйинда майдонга чиқди. 713 дақиқа ҳаракат қилиб, 3 марта огоҳлантирилди. Фозил Мусаев эса 9 та учрашув давомида майдонда 514 дақиқа ҳаракат қилди.
Эшитдик-да: Фозил Мусаев, Саламат Кутибаев ва Ислом Исокжонов "Металлург"ни тарк этди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар