UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  10 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  1 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  16 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  1 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  2 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  4 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  2 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  3 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3

"Цементчи"нинг икки нафар аъзоси Ўзбекистон U-19 терма жамоаси йиғинида! Янгиликлар

"Цементчи"нинг икки нафар аъзоси Ўзбекистон U-19 терма жамоаси йиғинида!

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 16–21 апрель кунлари Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Йиғин доирасида Ўзбекистон ёшлар термаси 18 ва 20 апрель кунлари сербиялик тенгдошларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Жамоа бош мураббийи Александр Мочинов Сербиядаги йиғинга 18 нафар футболчини таклиф қилди. Қувонарлиси шундаки, бизнинг жамоа бўлмиш “Цементчи”дан икки нафар ёш футболчиларимиз Рахматилла Мирзааҳмадов ва Аббосбек Жумақуловлар ушбу йиғинга таклиф этилди. 

Қуйида Мочинов Сербиядаги йиғинга таклиф этган футболчилар билан танишингиз мумкин.

Дарвозабонлар: Қиличев Жавоҳир (“Бунёдкор”), Умиджон Эргашев (“Насаф”);

Ҳимоячилар: Абубакр Мўйдинов (“Бунёдкор”), Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Раҳматилла Мирзааҳмадов (“Цементчи”), Абдулазиз Ёқубов (“Андижон”), Дилшод Саидов (“Насаф”)

Ярим ҳимоячилар: Камрон Саидазимов (“Пахтакор”), Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Ислом Кенжабоев (“Насаф”), Бобуржон Асқаров (“Пахтакор”), Аббосбек Жумақулов (“Цементчи”), Георгий Аҳмедов (“Пахтакор”), Остон Ўрунов (“Пахтакор”), Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”), Худоёрхон Сагдуллаев (“Насаф”);

Ҳужумчилар: Асадбек Собиржонов (“Пахтакор”), Жаҳонгир Абдусаломов (“Бунёдкор”).

Навбатдаги йиғин Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг 2018 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик режасидан ўрин олган. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.


Аббос Жумақулов


Рахматилло Мирзааҳмедов


“Цементчи” матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика