UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  1 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  0 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  0 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  1 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  14 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  2 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  1 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

«Цементчи» ҳам янги йил тадбирини ўтказди Янгиликлар

«Цементчи» ҳам янги йил тадбирини ўтказди

Теглар :  Цементчи
Биринчи лига қатнашчиси Қувасойнинг «Цементчи» жамоаси ҳам куни-кеча йил якунига бағишлаб тадбир ўтказди.

Бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна аввалги қаддини тиклаб бораётган «Цементчи» жамоаси жорий мавсум 4-ўринни қўлга киритганини алоҳида эътироф этиш жоиздир. Клуб раҳбарияти ортда қолаётан йилни юқори кайфият билан якунлашни ният қилиб, жамоа аъзоларига байрам дастурхонини ёзди. Мазкур тадбир Фарғона шаҳридаги муҳташам «Роксана» ресторанида бўлиб ўтди.


Тадбир ташкилотчилари бир қатор меҳмонларни ҳам кечага таклиф этди. Хусусан шу куни Қувасой шаҳар ҳокими, жамоа бош хомийси бўлмиш – «Фарғона Цемент» заводи раҳбари, шунингдек ушбу корхонанинг хориждаги инвестори, вилоят футбол Федарцияси вакиллари ҳамда бир нечта ОАВ ходимлари иштирок этди.
Кечани таниқли бошловчи, бугунги кунда жамоа бошлиги сифатида ишлаб келаётган Абдусамад Назриддинов олиб борди. Сўзга энг аввало Қувасой шаҳар ҳокими Адҳамжон Тўхтасинов чиқиб, поёнига етган мавсумда «Цементчи»нинг иштироки қониқарли бўлгани ва бу билан чекланиб қолмасдан келгусида янада ижобийликка интилиш лозимлигини айтди. Шунга монанд раҳбарият томонидан жамоага бўлган эътибор ва шароитлар ҳам яхши томонга ўзгариб боришини таъминлашни таъкидлади.

Клуб президенти Мўйсинжон Меҳмонов ҳам сўзга чиқиб, Республикамизда шу жумладан Фарғона вилоятида футболга бўлган эътибор юқори даражада эканлигини билдириб, бугунги кунда Фарғона вилоятидан олий лигада иккита жамоа, биринчи лигада эса яна 2та жамоа иштирок этганини фахр билан таъкидлади. «Цементчи» жамоаси ҳам узоқни кўзлаб иш юритаётганини, насиб қилса яқин йиллар давомида Қувасой жамоасини  элитага қайтишини ишонч билан айтиб ўтди.

Тадбирга маҳаллий санаткор Муқимжон Ҳакимов ҳам ташриф буюриб, ўзининг бир қатор дилтортар қўшиқлари билан барчага хушкайфият улашди. Айниқса Ҳакимовнинг «Нефтчи» ва «Цементчи» жамоалари учун атаб айтган қўшиқлари кўпчиликни эътиборини тортди. Кеча бошловчиси яна бир қатор меҳмонларга сўз бериб, улаарнинг фикрлари билан қизиқди. Шунингдек тадбир давомида «Цементчи»нинг жорий мавсумдаги иштироки видеоролик орқали қисқача тақдим этилди. Ушбу тадбир жамоа аъзоларига қувонч бахш этди. Кеча якунида жамоа раҳбарияти ҳар бир футболчи вам меҳмонларга ўзларининг арзимас совгларини улашди. Шу тариқа «Цементчи» футбол клуби ортда қолган мавсумни юқори кайфиятда тугатди.

Исломбек Рустамбеков

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика