"Цементчи" Анталияга йул олди
11 июл 2017 15:53
Янгиликлар
"Цементчи" Анталияга йул олди
Биринчи даврани яққол пешқадам сифатида якунлаган "Цементчи" бугун Анталияга жўнаб кетди.
Кеча пойтахтга етиб борган жамоамиз аьзолари, шу куннинг ўзидаёқ Республика Олимпия Қўмитаси биносида жойлашган тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтди. Тушликдан сўнг барча футболчи ва мураббийлар Ўзебкистон меҳмонхонасига жойлашди. Бугун тонг саҳарда футболчилар ва мураббийлар штабидан иборат делегация Тошкент аэрапорти орқали Туркия давлатига учиб кетди. Жамоамиз аъзолари ушбу сафар давомида назорат учрашувини ўтказишни ҳам режага киритган. "Цементчи"нинг Туркиядаги сафари 18-20 июль санасигача давом этади.
"Цементчи" жамоаси матбуоти.
Фикрлар