UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  1 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан ҳайрлашди  0 21:37АПЛ. "Борнмут" - "Арсенал" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  7 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  1 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  2

"CA" вакиллари Мельбурн шаҳрида Янгиликлар

"CA" вакиллари Мельбурн шаҳрида

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Брисбенда Хитойга қарши ўйин ўтказиб мағлуб бўлганидан хабарингиз бор.

Мағлубият барчага жуда ёмон таъсир қилгани турган гап. Лекин гуруҳдан чиқиш имкони сақланиб турибди. 18 январь куни бизни Саудия Арабистонига қарши ҳал қилувчи ўйин кутиб турибди.

Гуруҳдаги учинчи баҳс Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтади. Шу сабабли, бугун сайтимиз ходимлари, мухлислар биргаликда Брисбен вақти билан соат 9:45да Мельбурн шаҳрига қараб учдик. 

Икки соатдан ортиқ парвоз қилган "Tigerair" авиакомпаниясига тегишли самолёт Мельбурн шаҳрига келиб қўнди. Бу шаҳарда Сидней ва Брисбенга қараганда анчагина салқин ҳаво ҳукмрон экан. 20 даража иссиқ, совуқ шамол эсиб турибди. 

Мельбурн вақти худди Сиднейники каби Тошкентдан 6 соат фарқ қилади. Яъни 18 январдаги баҳс маҳаллий вақт билан соат 20:00да бошланади. Бу вақтда Тошкентда 14:00 бўлади. 

Эртадан "AAMI Park" стадионидаги медиа марказда иш бошлаймиз. Осиё Кубогининг энг сўнгги янгиликларини сизларга етказиб турамиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Мельбурн шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика