UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  3 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  2 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4

"CA" тарбияланувчиси, "Нефтчи"нинг янги матбуот котиби! Янгиликлар

"CA" тарбияланувчиси, "Нефтчи"нинг янги матбуот котиби!

Куни кеча "Нефтчи" жамоасида бўлиб ўтган ўзгаришлар, жамоанинг матбуот хизматига ҳам таъсир ўтказмай қолмади.
Ярим йилдан ортиқ вақт давомида клубда фаолият олиб борган Аброр Деҳқонов ўрнига биринчи лигани ёритиш борасида сайтимизнинг асосий кучи бўлган Исломбек Рустамбеков янги матубот котиби этиб тайинланди.

Кимлар учундир бу оддий хабар бўлиши мумкин, аммо мен учун эмас.

Бундан 2 ой аввал яна бир ходимимиз Ҳумоюн Довуров "Машъал" жамоаси матбуот котиби этиб тайинланди. Бир йил олдин Толибжон Қосимов "Истиқлол" жамоасига айнан шу лавозимга ишга кирди. Худди шундай Жиззахдан Умид Раимжонов якунда "Сўғдиёна" клуби матбуот бўлимида иш бошлади. Аброр Қодиров эса "Локомотив"да иш бошлашга яқин турибди.

Бугунга келиб сайтимиздан етишиб чиққан матбуот котибларининг сони 5 нафарга етди. Албатта, бундан сайтимиз аъзолари жуда хурсанд. Ҳеч бўлмаса шу йўл билан Ўзбекистон клубларига ёрдамимиз тегаётганидан мамнунмиз.

Бу ходимларимизни келажакда журналистика бўйича фаолият олиб боришни истаётган ёшларга ўрнак қилиб кўрсатишимиз мумкин. Сайтимизнинг жонли кўриниш олиши, ходимларнинг воқеа жойида фаолият олиб боришлари, назарга тушишларига сабаб бўляпти. Сайтимиз эса уларга трамплин вазифасини бажариб бераётгани қувонарли ҳол бўлса керак.

Энди "Нефтчи" жамоаси билан йўлга қўядиган лойиҳаларимиз сони кўп бўлади. Бу эса фарғоналик ўқувчиларга ёқиши аниқ.

Кечагидек ёдимда, Ҳумоюн сайтда оддий "комментчи" эди. "Иняз" ники билан фикр қолдирарди. Секин-аста интервью қилишга ўтди, кейин биринчи лига. Исломбек эса нуқул ака, сизга ҳавас қиламан дерди. Мен эса унга менга ҳавас қилмасдан ишласанг, мендан ҳам ўтасан деб жавоб қайтарганман. Унда нимани маслаҳат берасиз деб савол берди. Биринчи лигани бошидан охирига қадар ёритасан.

Толибга эса мини футболни қўш-қўллаб топширдим. Натижалар чакки эмас.

Сизда ҳам сайтимиз орқали юксалиш ва футбол журналистикада ўз ўрнингизни топиш имкони бор. Лекин бунинг учун вақт ва сабр керак.

Агар кимда ким сайтимиз билан ҳамкорлик қилишни истаса, asia@championat.asia сайтига хат ёзинг.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика