UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  2 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  6 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   3 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  8 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  15 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  143 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  19 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3

"Ливерпуль" меҳмонда йирик ғалабага эришди Янгиликлар

"Ливерпуль" меҳмонда йирик ғалабага эришди

Англия премьер-лигаси 4-тур доирасидаги "Бёрнли" ва "Ливерпуль" ўйини якунланди.

Англия премьер-лигаси. "Бёрнли" - "Ливерпуль" 0:3

31 август, 21:30, "Терф Мур"

Голлар: Крис Вуд (33), Садио Мане (37), Роберто Фирминьо (80).

"Бёрнли" – Поуп, Ми, Питерс, Лоутон, Тарковски, Леннон, Корк, Вествуд, Макнил, Барнс, Вуд.

"Ливерпуль" – Адриан, ван Дейк, Робертсон, Александер-Арнолд, Матип, Вейналдум, Хендерсон, Фабиньо, Мане, Фирмино, Салоҳ.

Бернли

Премьер-лига . 4-тур

31/08/2019, 22:30

3
:
0
Тугади

Ливерпуль

Крис Вуд - 33', Садио Мане - 37', Роберто Фирмино - 80'

Стадион: Turf Moor, 21762 томошабин

Бош ҳакам: Chris Kavanagh

45'
90'
73'  Эшли Барнс (Джей Родригес)
33'  Крис Вуд
37'  Садио Мане
37'  Роберто Фирмино
71'  Джордан Хендерсон (Алекс Окслейд-Чемберлен)
80'  Роберто Фирмино
80'  Мохамед Салах
85'  Садио Мане (Дивок Ориги)
85'  Роберто Фирмино (Джердан Шакири)


- Баҳс "Ливерпуль"нинг йирик ғалабаси билан якунланди.

- Ўйинни стадиондан 21762 мухлис кузатиб борди.

90. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Жей Родригес бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. У ҳар қанча ҳаракат қилмасин "Ливерпуль" посбони Адриан дарвозасини ишғол қила олмади.

- "Ливерпуль" онлайн жадвалда 1-ўринда бормоқда. Ундан кейинги ўринни "шаҳарликлар" банд этиб туришибди.

85. Клопп 2та ўзгаришни амалга оширди. Дивок Ориги Садио Манени алмаштирган бўлса, Шакири бундан буёғига Фирминьонинг ўрнида ҳаракат қилади.

80. ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Ливерпуль"нинг қарши ҳужумчи жамоага фойда келтирди. Фирминьонинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси дарвоза тўрига бориб тушди.


74. Бугун омади юришмаган "Бёрнли" ҳужумчиси Барнс ўрнида бундан буёғига Жей Родригес ҳаракат қилади.

73. Хавфли вазият. Жарима майдончаси ичига узатилган тўпга Тарковски боши билан зарба берди. Зарбага эса аниқлик етишмади.

71. "Ливерпуль" таркибида ўзгариш. Майдонга Жордан Хендерсоннинг ўрнига Алекс Окслейд-Чемберлен туширилди.

---

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи хуштак чалинди ва баҳснинг иккинчи қисми бошланди.

- "Ливерпуль"нинг биринчи голи автогол деб топилди.

ТАНАФФУС

45. Даслабки бўлимга ҳакам томонидан 1 дақиқа қўшиб берилди.

37. ГОООООЛ!! "Бёрнли" ҳимоячиларининг хатосидан сўнг тўп Фирминьога келиб тушди ва бразилиялик футболчи тўпни очилиб бораётган Манега узатди. Сенегаллик ҳужумчи эса бирга-бир вазиятда хато қилмади. 0-2

33. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ! Трент Александр-Арнольднинг узатмаси голга айланиб кетди. Тўп кутилмаганда "Бёрнли" футболчисига тегиб дарвоза тўридан жой олди.

27. "Бёрнли"нинг хавфли ҳужуми. Қанотдан узатилган тўп Барнсга келаётганди. Аммо, Трент Александ-Арнольд тўп йўлига ғов бўлди.


21. Салоҳ дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Дарвозабон эса тўпни қайтаргач тўп яна мисрлик ўйинчига тегди ва жарима майдончаси ташқарисига чиқиб кетди.

19. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич: 32% - 68%. "Ливерпуль" фойдасига.

12. Ҳозирча жамоалар тенг ўйин кўрсатишмоқда. "Бёрнли" ҳам бугун фақат ҳимояда ўйнамоқчи эмас.

5. Салоҳ!!! Мисрлик ўйинчининг жарима майдончаси ичидан берган кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

2. Адриандан сейф! Учрашувдаги илк хавфли вазиятни майдон эгалари ташкил этишди. Ҳужумчи Вуднинг берган зарбасини Адриан қийинчилик билан бартараф этди.

1. Учрашув бошланди!

- Ўйин бошланишига бир неча сониялар қолди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика