UZ

Сўнгги янгиликлар

08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  0 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  3 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  9 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  24 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  24 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  11 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2

Буюклик оддийликдан бошланади! Янгиликлар

Буюклик оддийликдан бошланади!

Сарлавҳада ўқиганингиз фикр Лев Толстой қаламига мансуб бўлиб, бугун ҳам актуал бўлиб турибди.

Бир неча дақиқа аввал футзал бўйича жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичига йўлланмани қўлга киритдик. Бу футзалимиз тарихида илк бор рўй берган катта воқелик, улкан ғалаба. Шубҳасиз, бу ютуқ барчамизники. Лекин юқорида тилга олинган 2 сифатга (буюклик билан оддийлик) ҳеч биримиз даъво қила олмаймиз. Бугун майдонда ўйнаган йигитлардан бўлак.

Гап ғалаба ёки кўрсатилган натижада эмас. Мундиалда гуруҳдан чиқишни уддалаган йигитларга нисбатан муносабатда. Терма жамоамиз жаҳон чемпионати олдидан Испания ва Португалияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Қисқа қилиб айтганда, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Тошкентни 13-дан 14 августга ўтар кечаси тарк этганди.

Ниҳоят, ўша тунни эсга олиш учун қулай фурсат топдик. Мундиалга кетаётган йигитларни кузатиб қўйиш маросими "космос" даражада ташкил қилинган эди. На фан-клуб, на ЎФА раҳбариятидан кимдир аэропортга чиқди. ОАВ вакилларидан фақат Championat.asia фотографи Жаҳонгир Файзуллаев иккимиз бор эдик ( биз тайёрлаган эксклюзив лавҳа қуйида ↓↓↓).

Ўшанда футзалчилар билан биринчи марта жонли мулоқотда бўлдим. Режа бўйича терма жамоа аъзолари меҳмонхонадан аэропортга ЎФАнинг махсус автобусида Championat.asia'нинг 2 ходими эса таксида етиб олиши керак эди. Лекин бироз аввал Мисрни енгган йигитлар бизни ҳам автобусга таклиф қилиб, жой бўшатиб беришди. Хурсанд бўлдик, иш жараёни йўлда ҳам давом этди. Эътиборли жиҳати, ёш футзалчиларнинг ҳеч бири интервью беришни хоҳламади. Кимга мурожаат қилсак, тажрибали Дилшод Раҳматов ёки Рустам Умаровни кўрсатарди.

Ўша куни амин бўлдимки, нафақат мундиалга 1-бор кетаётган ёшлар, балки Раҳматов ва Умаров ҳам оддий инсонлар экан. Ўша автобусда ҳеч ким "юлдуз" эмасди. Барчаси самимий, содда йигитлар. Шу туфайли бугунги ғалабадан кейин Толстойдан иқтибос келтиришга қарор қилдим. Чунки ўша куни гуруҳдан чиқишга ваъда берган жамоа футзалимиз тарихида янги саҳифа очишни уддалади!

...аэропортдан қайтар эканмиз, терма жамоа аъзоларидаги самимият ва уларнинг ўз даражасида қадрланмаслиги ҳақида суҳбатлашган бўлдик. Тўғриси, жуда хунук ҳолат эди. Кимларгадир халқаро мусобақалардаги иштироки учун катта мукофотлар берилган пайтда мундиалда мадҳиямиз янграшини таъминлаган йигитларга тантанали кузатиш маросими ҳам йўқ...

Аслида футзалимиз футбол ёки спортнинг бошқа турларидан бир қадам олдиндалигини исботлашдан ҳеч чарчамаган. Умид қиламизки, унга эътибор ҳам қачондир энг камида футбол даражасига чиқади. Ҳеч бўлмаса, қаҳрамонларни кутиб олиш маросимида фақат мен ва укам (Ж. Файзуллаев) эмас, раҳбарлар ва мухлислар ҳам бўлишади...

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика