Буюк Британиянинг энг бой кишиси Франция жамоасини сотиб олиб, уни суперклубга айлантирмоқчи
05 апр 2019 22:00
Янгиликлар
Буюк Британиянинг энг бой кишиси Франция жамоасини сотиб олиб, уни суперклубга айлантирмоқчи
Буюк Британиянинг энг бой инсони Жим Рэтклифф Франциянинг «Ницца» жамоасинининг эгасига айланмоқчи, дея хабар берган RMC Sport.
Маълум бўлишича, дастлабки келишувлар ўтган йилнинг охирларида амалга оширилган. Бироқ, ҳозирча хитойлик акционерлар ўз улушини британиялик миллиардерга сотишни истамаяпти.
Рэтклифф жамоани қўлга киритганидан сўнг, «Ницца»ни Франция грандларига рақобатбардош клубга айлантирмоқчи. Шунингдек, Жим Рэтклифф «бургутчалар»ни мунтазам ЕЧЛда кўришни режалаштирмоқда.
Фикрлар