UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  0 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  3 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  2 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  2 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  46 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  8 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  17 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46

"Бухоро"нинг қийин ғалабаси Янгиликлар

"Бухоро"нинг қийин ғалабаси

Ўз майдонида Ғузорнинг "Шўртан" жамоасини қабул қилган бухороликлар мазкур турда иродали ғалабага эришди ва ўз ҳисобига уч очко ёздириб қўйди.

Мана шу саҳифада ўйиннинг ҳисобини кузатиб бориш мумкин бўлди. 

Ўйин бошланди. Учрашув бошида меҳмонлар вакили Азиз Алижонов қулай имкониятдан фойдалана олмади. 20-дақиқада майдон эгалари ҳужумчиси Баҳодир Пардаев ҳисобни очди - 1:0. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганида ғузорликлар ҳисобни тенглаштиришга эришди. Аниқроғи, мезбонлар посбонидан қайтган тўпни "Шўртан" ҳужумчиси Александр Востриков гол билан якунлади - 1:1.   

Шу тариқа жамоалар танаффусга дуранг натижаси билан йўл олди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида "Бухоро" ҳисобда олдинги чиқиб олди. Илья Ильин бу вазиятда ўзини кўрсатди - 2:1. Учрашувда қандай бўлмасин очко олиш илинжида ҳужумга зўр бераётган "Шўртан" 82-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштиришга эришди. Захирадан майдонга тушган Аббос Омонов бухороликларнинг ўз жарима майдони ичида йўл қўйган хатосидан унумли фойдаланиб қолди - 2:2.

Тачмурод Агамуродов жамоаси ўз майдонида мухлисларини қувонтиришга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун бухороликлар ҳужумни кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Девид Ония жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқишга эришди - 3:2.

Иккинчи бўлимнинг тўхталишлари учун бош ҳакам Равшан Эрматов 4 дақиқа қўшиб берди.

Ўйин якунитга етди, шу тариқа "Бухоро" қийин ғалабага эришди ва ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони ёздириб қўйди.

   

18:30 - «Бухоро» – «Шўртан» 3:2
Гол:
Баҳодир Пардаев, 20 - 1:0.Александр Востриков, 44 - 1:1. Илья Ильин, 47 - 2:1. Аббос Омонов, 82 - 2:2.Девид Ония, 89 - 3:2.
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Тошмуҳамедов (Нукус)
«Бухоро»: 30. Ботир Носиров, 2. Наоя Шибамура, 4.Девид Ония, 10. Алишер Санаев, 14. Воҳид Шодиев (89. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 55), 17. Отабек Нарзуллаев, 21. Баҳриддин Ваҳобов (23. Алишер Азизов, 86), 50. Юрий Рижко, 85. Илья Ильин, 88. Баҳодир Пардаев, 90. Владимир Кликевич (6. Евгений Кочнев, 90+4).
Захира: 20. Сардор Қобулжонов,  7. Алексей Николаев, 8. Алишер Маҳмудов. 44. Нодир Жўраев.
«Шўртан»: 30. Александр Корнейчук, 2. Ярослав Крушельницкий (39. Санжар Тўрақулов, 70), 4. Жамол Отақулов, 5. Асрор Алиқулов (С), 10. Павел Соломин, 20. Александр Востриков, 24. Ботир Қодирқулов ( 21. Зоҳид Раупов, 85), 27. Умарбек Эшмуродов, 37. Андрей Власичев (6. Аббос Омонов, 60), 38. Азиз Алижонов, 41. Азиз Ғуломхўжаев.
Захира: 70. Элдор Тожибоев.12. Юсуф Бўриев/ 22. Олимжон Каримов, 34. Абдували Мўминов.
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика