UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  0 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  1 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  17 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  44 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4

"Бухоро"да вазият жиддий: Қарздорликлар ҳалигача ёпилгани йўқ Янгиликлар

"Бухоро"да вазият жиддий: Қарздорликлар ҳалигача ёпилгани йўқ

"Бухоро" клуби ўтган йилги мавсум учун футболчилар олдидаги қарздорликлардан ҳалигача қутулмаган.

Ўтган мавсумда "Бухоро" шарафини ҳимоя қилган бир қатор футболчилар қарздорлик масаласи бўйича ПФЛга мурожаат қилишган. ПФЛ эса ўз ўрнида "Бухоро" клубига қарзларни тўлиқлигича ёпиши учун 10 февралга қадар муддат берган.

Бугун 7 февраль, аммо "Бухоро" 10 нафардан ортиқ футболчилар билан ҳали ҳам ҳисоб-китобни амалга оширгани йўқ.

Қайд этиш керакки, клуб ПФЛ берган муддатга қадар қарздорликларни ёпишни уддасидан чиқмаса, унда "Бухоро"га нисбатан чора кўрилиши мумкин.

ПФЛ яқинда Суперлига ва ПРО-лига А иштирокчилари олдига қўйилаётган талабларни бажаришлари кераклиги ҳақида огоҳлантирган. Талабни бажармаган клубларга кескин санкциялар қўлланилиши айтилганди. Фақатгина ишни тўғри йўлган қўйган клубларгина мусобақаларда иштирок этиши мумкинлиги таъкидланган.

ПФЛ клубларга юборган хатда Суперлига иштирокчилари сони 13 февралга қадар аниқ бўлиши алоҳида айтилган. Айни вақтда ЎФА ҳамда ПФЛ Суперлига клублари сонини 10тага қадар қисқартириш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда клублар расман огоҳлантирганди.

Агарда "Бухоро" клуби 10 февралга қадар қарздорлик масалаларини ҳал этмаса, унда клубнинг Суперлигадаги тақдири ҳам сўроқ остида қолиш эҳтимоли мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "Бухоро" жамоаси Улуғбек Бақоев қўл остида Суперлигада 6-ўринни эгаллаганди. Мавсум якунларига кўра эса Бақоев клубдаги молиявий қийинчиликлар туфайли жамоадан кетганди. "Бухоро"да бўшаб қолган бош мураббий ўрнига ўтган мавсумда АГМК билан мамлакат кубогида зафар қучган Бахтиёр Ашурматов келганди.

Рейтинг: -40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика