UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10

“Бухоро” – “Сўғдиёна” ҳамда “Динамо” – “Қўқон-1912” учрашувларидаги ҳакамлик бўйича инспектор хулосаси Янгиликлар

“Бухоро” – “Сўғдиёна” ҳамда “Динамо” – “Қўқон-1912” учрашувларидаги ҳакамлик бўйича инспектор хулосаси

Ўзбекистон Суперлигаси 11-тури доирасида бўлиб ўтган “Бухоро” ҳамда “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳакамлик билан боғлиқ баҳсли вазият юзага келди ва бу бўйича интизомий чора қўлланди.

Учрашувнинг 19-дақиқасида 2-ёрдамчи ҳакам Руслан Серазитдинов “Бухоро” урган голни офсайддан киритилган, дея ҳисоблади ва натижада гол инобатга олинмади.


Ушбу вазиятда мезбонларнинг 9-рақамли футболчиси Александр Касян ўйиндан ташқари ҳолатда бўлмагани, қанот ҳамда ВАР ҳакамлари ҳолатга нотўғри баҳо бергани маълум бўлди. Шу туфайли, учала арбитрга ўйин учун белгиланган маошнинг 25 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилди.


Шунингдек, Про Лига 9-туридан ўрин олган “Динамо” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 70 ва 90-дақиқаларида ўйиндан ташқари ҳолатда 2 та гол урилди. Аҳамиятли жиҳати, қанот ҳаками Бектурсин Канназаров бу вазиятда офсайд қайд этмади ва голни инобатга олди. Натижада, ушбу арбитрга нисбатан ўйин учун белгиланган маошнинг 25 фоизи миқдорида жарима ҳамда Суперлига ва Про Лиганинг 3 та учрашувидан четлатиш жазолари қўлланилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика