UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  0 18:57Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  15 18:41Суперлига. "Насаф" – ОКМК. Таркиблар маълум  7 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  8 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  2 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  9 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  2 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3

“Бухоро” –“Қўқон-1912”. Превью Янгиликлар

“Бухоро” –“Қўқон-1912”. Превью

Теглар :  Қўқон-1912Бухоро
Олий лига 19-турида “Бухоро” клуби ўз майдонида “Қўқон-1912” клубини қабул қилади.

Бу жамоаларнинг статистик маълумотларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу  жамоалар Олий лигада 21 бора тўқнаш келишган. Шулардан 8 тасида вакилларимиз ғолиб бўлишган, 2 та ўйин дуранг натижаси билан интиҳо топган. 11 та учрашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 41:30, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 35, “Қўқон-1912” эса 26 очкони қўлга киритган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги икки учрашувда бухороликлар ғалаба қозонишган.

Қўқонда бўлиб ўтган баҳсда 0:1 ҳисоби қайд этилган.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
19.09. 2016 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0
10.08.2003 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 4:2
04.05.2002 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0
29.03.2000 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0
05.05.1999 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 6:1


Кубокдаги ўйинлар
Бундан ташқари, бу жамоалар Ўзбекистон кубоги чорак финалида ҳам икки бор ўзаро майдонга тушишди. Давралар оралиғида ўтказилган ўйинларнинг биринчисида1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, жавоб учрашувида бухороликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

Қўшимча номга эга шаҳарлар
Жума куни узоқ тарихга эга икки шаҳарнинг жамоалари ўзаро майдонга тушишади. Айтишларига қараганда, қўшимча номи бор шаҳарлар дунёда жуда кам экан. Аниқроғи, Ҳуқандли латиф ва Бухорои шариф номи билан аталувчи шаҳарларни бутун дунёда тан олишган.

Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, бу икки жамоа олдин бошқа номлар билан фаолият юритишган ва кўплаб ютуқларга эришган.

 

Собиқ футболчилар

Айни дамда бухороликлар шарфани ҳимоя қилаётган бир қатор футболчилар илгари “Қўқон-1912” жамоаси тўп суришган ёки Қўқон футбол мактаби тарбияланувичиси саналишади.

Масалан, Руслан Мелзиддинов Қўқон шаҳрида туғилган бўлиб, футболдаги фаолиятини айнан шу ерда бошлаган.

Асилбек Омонов эса ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида “Қўқон-1912” жамоасида тўп сурган.

“Қўқон-1912” жамоаси сафида ҳам “Бухоро”нинг собиқ ўйинчилари йўқ эмас.

Биринчи даврани бухороликлар сафида ўтказган Шохрух Холматов ҳозирда “Қўқон-1912” жамоасида фаолият юритмоқда.

 
Ҳакамлар
“Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашувини Шерзод Қосимов бошчилигилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Бунгача Шерзод Қосимов 30 май куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувини бошқараганди.

Олий лига
19-тур
«Бухоро» (Бухоро) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар
: Ш. Қосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика