UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 19:17АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  6 19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  5 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  2 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  6 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

"Бухоро": "Қизилқум"га қарши баҳсга тайёргарлик бошланди Янгиликлар

"Бухоро": "Қизилқум"га қарши баҳсга тайёргарлик бошланди

Теглар :  БухороҚизилқум
Бухороликлар навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида ўтказади.

Улуғбек Бақоев бошқарувидаги жамоа бу сафар ўз уйида Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади. Мазкур баҳсга бўлган қизиқиш юқори. Боиси аввалдан ушбу жамоаларнинг тўқнашуви шиддатга бой ва муросасиз тарзда ўтиб келган. "Бухоро" жамоаси аъзолари куни-кеча клуб қароргоҳида йиғилди ва бўлажак баҳсга тайёргарликни бошлаб юборди. Табиийки ўтган турда сафарда қўлга киритилган ғалаба жамоанинг турнир жадвалида 2-ўринга кўтарди. Шу сабабли айни дамда барчанинг кайфияти юқори дейиш мумкин. Таркибда ҳеч қандай муаммо йўқ. Сариқ карточкалари сони 4тага етгани туфайли "Обод"га қарши ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлган иқтидорли ҳимоячи Эргаш Исмоилов яна сафга қайтди ва у "Қизилқум" билан учрашувда бемалол жамоага ёрдам бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" биринчи даврада Навоийда "Қизилқум"ни Иворь Вейцар томонидан киритилган ягона гол эвазига мағлуб этиб қайтганди.   



"Бухоро" - "Қизилқум" учрашувини боқшариб борувчи ҳакамлар маълум.

26.08.2017 йил
Олий лига 19-тур

"Бухоро" (Бухоро) – "Қизилқум" (Навоий)

Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент).

Қанот ҳакамлари:
Расул Фозилов (Наманган), Мўминжон Мажидов (Наманган).

Захира ҳаками:
Наим Қосимов (Қарши)

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Фарҳод Магаметов.



"Бухоро" матбуот хизмати.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика