
Шиддатли кечган ўйинда ҳисоб очилмади - 0:0. Шу тариқа, "Бухоро" ўз майдонида кетма-кет иккинчи йил "Пахтакор"дан очко тортиб олди.
2013 йилги мавсумда "Бухоро" ўз уйида "Пахтакор"ни 1:0 ҳисобида таслим қилганди.
Бундан ташқари, ушбу мавсумда "Бухоро" ўз мухлислари қаршисида кетма-кет учинчи ўйинда мағлуб бўлгани йўқ. 4-турда "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган Эдгар Гесс шогирдлари 6-турда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнашганди - 1:1.