UZ

Сўнгги янгиликлар

14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  0 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  7 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  3 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  7

"Бухоро" жамоаси тақдимот маросими ўтказди Янгиликлар

"Бухоро" жамоаси тақдимот маросими ўтказди

Бугун Бухоро шаҳридаги "Саҳид Зарафшан" меҳмонхонасининг анжуманлар залида "Бухоро" жамоаси янги футболчиларни таништирув маросими ўтказди.

Таништирув маросимини Бухоро вилоят ҳокими, Бухоро футбол федерацияси президенти Ботир Зарипов очиб берди. Сўз аввалида республикамизда миллионлар ўйини бўлмиш футболга бўлган этибор учун ҳукуматимиз рахбариятига миннатдорчилик билдирилди.


Жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев ўз сўзида Бухоро шаҳри жамоасига бош мураббийлик қилиши шараф эканлиги, шогирдлари ҳам масъулиятни ҳис қилиб, яхши ўйнаб, ҳар қандай рақибга қарши "жанг" қилишга тайёр эканини, бир пайтлар Бухоро мухлислари республикада етакчи, уй учрашувларида мухлислар сони бўйича Наманган, Қашқадарё мухлислари билан рақобатда бўлганларини эслади. Жамоага мухлисларни қўллаб-қувватлаши кераклигини, мухлисларни хурсанд қилиш учун қўлидан келган барча ишни қилишини айтди.


Маросим охирида жамоага янги келиб қўшилган футболчиларга уларнинг фамилиялари туширилган футбол формалари тантанали равишда топширилди. Ушбу футболчиларимиз янги мавсумда қуйидаги рақамларда тўп тепишади:

1. Рахат Жапаров

3. Азамат Исроилов

6. Бобур Қосимов

9. Даврон Исоқов

10. Шавкат Саломов

11. Санъат Шихов

13. Амиржон Сафаров

14. Рустам Абдуҳамидов

15. Шоҳрух Ҳолматов

16. Алишер Саноев

18. Қаҳрамон Баҳодиров

22. Абдужамол Исроилов

24. Жасур Ўринов

34. Ҳакимхон Аламхонов

65. Марко Милич

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика