UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  3 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  2

Бурҳон Усмонов: “Бекорчиликка вақт йўқ” Янгиликлар

Бурҳон Усмонов: “Бекорчиликка вақт йўқ”

Бурҳон Усмонов 2011 йилдан буён “Бунёдкор” футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Мураббийларнинг ундан ишончлари катта. Негаки, бу футболчи мураббийлар томонидан айтилган топшириқларни тўла-тўкис ҳис қилиши ва маъсулиятни чуқур сезиши оқибатида ҳар доим ўзидан яхши таасурот қолдириб келмоқда. Бурҳон илк футбол таълимини Бектемир туманида жойлашган 24-болалар ва ўсмирлар футбол мактаби (БЎСМ)да олган.

-Бурҳон, академияга киришдан олдин ҳам ҳимоячи бўлишни орзу қилганмисиз?
-24-БЎСМ да шуғулланиб юрган пайтларимда илк мураббийим мени барча позицияларда синаб кўрган. Ҳатто бироз вақт ярим ҳимоячи бўлиб ҳам ўйнадим. Бу ерга келганимдан сўнг эса мураббийим Баҳодир ака ўйинларимни кўргач, мени ҳимоянинг ўнг томонига ўтказди. Шу-шу ўнг қанот ҳимоясида тўп тепаман.

-Бу позицияда ўйновчи машҳур футболчиларни биласизми?
-Албатта. “Бунёдкор” сафида ўнг қанот ҳимоясида Акмал Шораҳмедов ўйнаса, Европа клубларида, хусусан, “Барселона”да Дани Алвес, “Реал”да Альваро Арбелоа, “Бавария”да Филипп Лам, “Челси”да Бранислав Иванович сингари машҳур футболчилар айнан шу қанот вакилларидир. Уларнинг ўйинларини доимий равишда кузатиб боришга ва ўзим учун керакли жиҳатларни олишга ҳаракат қиламан.

-Машғулотдан бўш вақтда нима билан шуғулланасизлар?
-Бўш вақтимизни мазмунли ўтказишимиз учун академияда барча шарт-шароит яратилган. Хусусан, академия сув ҳавзасида мазза қилиб чўмиламиз. Тил ўрганишимиз учун инглиз тили хоналари ташкил этилган. Шунингдек, футбол ичида ва футбол атрофида кечаётган янгиликлардан доимий хабардор бўлишимиз учун футболга ихтисослашган нашрлар доимо ўқиш залига келтирилиб турилади. Энг муҳими, интернетга уланган энг замонавий компъютерлар академия тарбияланувчилари ихтиёрида. Компъютер хонамизда нафақат интернетдан фойдаланамиз, балки руҳиятимизга салбий таъсир кўрсатмайдиган, мураббийларимиз назоратидан ўтган компьютер ўйинларини ҳам ўйнаймиз. Хуллас, бўш вақтимиз асло бекорга сарфланмайди.  

-Футболда эришмоқчи бўлган мақсадларингиз ҳақида сўзлаб беринг…
-Академиядаги ҳар бир ўқувчининг олий орзуси – бу терма жамоа либосини бир марта бўлса-да кийиш… Мен ҳам маҳоратимни ошириб, келажакда “Бунёдкор” асосий таркиби ва миллий терма жамоамиз ўйинларида майдонга тушишни орзу қиламан. Бунинг учун албатта ўз устимда кўпроқ ишлашим, мураббийларим бераётган сабоқларни қунт билан ўрганишим лозим.

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ:
Исм-фамилияси: Бурҳон Усмонов
Туғилган йили: 1998 йил
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Амплуаси: Ҳимоячи
Севимли жамоаси: “Барселона”
Ёқтирган футболчиси: Дани Алвес

Санжар ИСМАТОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика