UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  1 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  0 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  4 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  4 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  6 09:25Рио олимпиадаси совриндори "Машъал" машғулотларига қўшилди  2 08:56Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да Роналду билан бўлган можаро ҳақидаги саволга жавоб берди  11 08:27Саудия клуби 28 миллион евролик трансферни амалга оширди  1 07:58Суперлига. Бугун 18-турга старт берилади  3 07:45Ўртоқлик ўйини. "Палермо" - "Манчестер Сити" 0:3  0 07:30Расман. "Ал Насср" навбатдаги трансферини эълон қилди  0 02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  20 01:25Расман: Нуньес 65 млн евро эвазига "Ливерпул"дан бошқа клубга ўтди  1

Бурҳон Усмонов: “Бекорчиликка вақт йўқ” Янгиликлар

Бурҳон Усмонов: “Бекорчиликка вақт йўқ”

Бурҳон Усмонов 2011 йилдан буён “Бунёдкор” футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Мураббийларнинг ундан ишончлари катта. Негаки, бу футболчи мураббийлар томонидан айтилган топшириқларни тўла-тўкис ҳис қилиши ва маъсулиятни чуқур сезиши оқибатида ҳар доим ўзидан яхши таасурот қолдириб келмоқда. Бурҳон илк футбол таълимини Бектемир туманида жойлашган 24-болалар ва ўсмирлар футбол мактаби (БЎСМ)да олган.

-Бурҳон, академияга киришдан олдин ҳам ҳимоячи бўлишни орзу қилганмисиз?
-24-БЎСМ да шуғулланиб юрган пайтларимда илк мураббийим мени барча позицияларда синаб кўрган. Ҳатто бироз вақт ярим ҳимоячи бўлиб ҳам ўйнадим. Бу ерга келганимдан сўнг эса мураббийим Баҳодир ака ўйинларимни кўргач, мени ҳимоянинг ўнг томонига ўтказди. Шу-шу ўнг қанот ҳимоясида тўп тепаман.

-Бу позицияда ўйновчи машҳур футболчиларни биласизми?
-Албатта. “Бунёдкор” сафида ўнг қанот ҳимоясида Акмал Шораҳмедов ўйнаса, Европа клубларида, хусусан, “Барселона”да Дани Алвес, “Реал”да Альваро Арбелоа, “Бавария”да Филипп Лам, “Челси”да Бранислав Иванович сингари машҳур футболчилар айнан шу қанот вакилларидир. Уларнинг ўйинларини доимий равишда кузатиб боришга ва ўзим учун керакли жиҳатларни олишга ҳаракат қиламан.

-Машғулотдан бўш вақтда нима билан шуғулланасизлар?
-Бўш вақтимизни мазмунли ўтказишимиз учун академияда барча шарт-шароит яратилган. Хусусан, академия сув ҳавзасида мазза қилиб чўмиламиз. Тил ўрганишимиз учун инглиз тили хоналари ташкил этилган. Шунингдек, футбол ичида ва футбол атрофида кечаётган янгиликлардан доимий хабардор бўлишимиз учун футболга ихтисослашган нашрлар доимо ўқиш залига келтирилиб турилади. Энг муҳими, интернетга уланган энг замонавий компъютерлар академия тарбияланувчилари ихтиёрида. Компъютер хонамизда нафақат интернетдан фойдаланамиз, балки руҳиятимизга салбий таъсир кўрсатмайдиган, мураббийларимиз назоратидан ўтган компьютер ўйинларини ҳам ўйнаймиз. Хуллас, бўш вақтимиз асло бекорга сарфланмайди.  

-Футболда эришмоқчи бўлган мақсадларингиз ҳақида сўзлаб беринг…
-Академиядаги ҳар бир ўқувчининг олий орзуси – бу терма жамоа либосини бир марта бўлса-да кийиш… Мен ҳам маҳоратимни ошириб, келажакда “Бунёдкор” асосий таркиби ва миллий терма жамоамиз ўйинларида майдонга тушишни орзу қиламан. Бунинг учун албатта ўз устимда кўпроқ ишлашим, мураббийларим бераётган сабоқларни қунт билан ўрганишим лозим.

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ:
Исм-фамилияси: Бурҳон Усмонов
Туғилган йили: 1998 йил
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Амплуаси: Ҳимоячи
Севимли жамоаси: “Барселона”
Ёқтирган футболчиси: Дани Алвес

Санжар ИСМАТОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика