«Бунёдкор»нинг учта жамоасига янги бош мураббийлар тайинланди
13 янв 08:15
Янгиликлар
«Бунёдкор»нинг учта жамоасига янги бош мураббийлар тайинланди
«Қалдирғочлар» раҳбарияти янги мавсум олдидан бир нечта ёш тоифасида мураббийларни ўзгартирди.
«Янги мавсумга тайёргарликни бошлаган ва бошлаётган уч жамоамизнинг мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. 2024 йилги мавсумни «Бунёдкор-2» билан кўтаринки руҳда ўтказган Анвар Раҳимов бир йиллик танаффусдан сўнг яна ўринбосарларимизга — «Бунёдкор» U-21га устозлик қилади. Раҳимовнинг бўшаб қолган ўрни Суперлига клубларида фаолият олиб борган Денис Коростиченкога ишониб топширилди. «Бунёдкор» U-19 жамоасини янги мавсумга Ҳикмат Ҳошимов тайёрлайди. Анвар Раҳимов ўринбосарларимиз билан тайёргарликни бошлаган бўлса, Денис Коростиченко ва Ҳикмат Ҳошимов бугундан машғулотларга киришади», — дейилган «Бунёдкор» расмий каналида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар