UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12ПФЛ Ўзбекистон Суперлигаси 2025 интросини тақдим этди  2 17:54"Нефтчи": 4 мингга яқин йиллик абонемент сотиб бўлинди  5 17:47"Зенит" - ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда  1 17:36Бу қизиқ! "Манчестер Сити" Бразилия U-17 ва Аргентина U-17 сардорларини ўз сафига қўшиб олди  2 16:22Суперлиганинг 3-тур ўйинлари саналари маълум бўлди  0 16:13Инфантино: "Трамп Россияни ЖЧ-2026да иштирокини кўриб чиқишни сўрагани йўқ"  5 14:52Азалий рақиблар қарама-қаршилиги: "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўйинига тайёрмисиз?  21 14:29"Челси" 17 ёшли футболчи учун 15 млн. евро тўлайди  2 14:07"Атлетико" раҳбари Сересо Перес ҳақида: "Реал" тарихидаги энг яхшиси"  16 13:17Пике: "Реал" ва "Барселона" бир-бирига керак"  18 12:45Саудия Арабистони чемпионатида Тоуни ва Бензема Роналдуга деярли етиб олишди  7 12:17"Реал" "Арсенал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:55Аморим МЮ ўйини ҳақида: "Баъзида ижобий жиҳат топиш қийин бўлади"  1 11:50Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди"  3 11:30Рустам Хожаев: "Осиё кубоги мезбонлиги Марказий Осиё футболи ривожи учун жуда катта туртки бўлади"  7

“Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашувига оид қизиқарли маълумотлар Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашувига оид қизиқарли маълумотлар

“Бунёдкор” ва “Зоб-Аҳан” клублари Осиё Чемпионлар лигаси баҳслари доирасида учинчи бор рўбарў келишмоқда.

- “Бунёдкор” Осиё Чемпионлар лигасида кетма-кет тўққизинчи бор гуруҳ босқичида иштирок этмоқда. Эроннинг “Зоб-Аҳан” клуби эса умумий ҳисобда гуруҳ ўйинларида тўртинчи маротаба қатнашмоқда;

- “Бунёдкор” ва “Зоб-Аҳан” жамоалари бунгача 2010 йилги турнирнинг гуруҳ босқичида рўбарў келишган. Ҳар иккала баҳсда ҳам эронликлар ғалаба қозонишган – 0:1, 0:3;

- “Бунёдкор” ҳозирча Эрон клублари билан 16 маротаба рўбарў келган. Шуларнинг 5тасида “қалдирғочлар, 6тасида эронликлар зафар қучишган. Қолган 4 учрашувда эса кучлар тенг келган. Тўплар фарқи, 20:19, “Бунёдкор” фойдасига;

- “Зоб-Аҳан” эса Ўзбекистон клублари билан тўрт маротаба куч синашган. Исфахонликлар шуларнинг 3тасида ғалаба, биттасида мағлубият қайд этишган;

- “Бунёдкор” вакиллари Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров ва Рустамжон Ашурматов ҳисобида биттадан огоҳлантириш бор. Агар улар яна биттадан сариқ карточка олишса, кейинги учрашувни ўтказиб юборишади;

- Исфахонликларга дастлабки икки турда умуман сариқ карточка кўрсатилмаган;

- “Бунёдкор” ички мусобақалардаги сўнгги икки учрашувини ғалаба билан якунлади. “Нефтчи” 2:0 ва “Сўғдиёна” 1:0 ҳисобларида мағлубиятга учратилди.

- “Зоб-Аҳан” эса Эрон чемпионатидаги сўнгги икки учрашувида 4 очко ишлади: меҳмонда “Нафт” клуби 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди, уйда “Сайпа” билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайл этилди.

Бугунги учрашувни Петер Грин бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашуви 16 март куни “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика