UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  1 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  1 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  0 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  28 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  3 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  4 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  7 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5

“Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашувига оид қизиқарли маълумотлар Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашувига оид қизиқарли маълумотлар

“Бунёдкор” ва “Зоб-Аҳан” клублари Осиё Чемпионлар лигаси баҳслари доирасида учинчи бор рўбарў келишмоқда.

- “Бунёдкор” Осиё Чемпионлар лигасида кетма-кет тўққизинчи бор гуруҳ босқичида иштирок этмоқда. Эроннинг “Зоб-Аҳан” клуби эса умумий ҳисобда гуруҳ ўйинларида тўртинчи маротаба қатнашмоқда;

- “Бунёдкор” ва “Зоб-Аҳан” жамоалари бунгача 2010 йилги турнирнинг гуруҳ босқичида рўбарў келишган. Ҳар иккала баҳсда ҳам эронликлар ғалаба қозонишган – 0:1, 0:3;

- “Бунёдкор” ҳозирча Эрон клублари билан 16 маротаба рўбарў келган. Шуларнинг 5тасида “қалдирғочлар, 6тасида эронликлар зафар қучишган. Қолган 4 учрашувда эса кучлар тенг келган. Тўплар фарқи, 20:19, “Бунёдкор” фойдасига;

- “Зоб-Аҳан” эса Ўзбекистон клублари билан тўрт маротаба куч синашган. Исфахонликлар шуларнинг 3тасида ғалаба, биттасида мағлубият қайд этишган;

- “Бунёдкор” вакиллари Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров ва Рустамжон Ашурматов ҳисобида биттадан огоҳлантириш бор. Агар улар яна биттадан сариқ карточка олишса, кейинги учрашувни ўтказиб юборишади;

- Исфахонликларга дастлабки икки турда умуман сариқ карточка кўрсатилмаган;

- “Бунёдкор” ички мусобақалардаги сўнгги икки учрашувини ғалаба билан якунлади. “Нефтчи” 2:0 ва “Сўғдиёна” 1:0 ҳисобларида мағлубиятга учратилди.

- “Зоб-Аҳан” эса Эрон чемпионатидаги сўнгги икки учрашувида 4 очко ишлади: меҳмонда “Нафт” клуби 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди, уйда “Сайпа” билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайл этилди.

Бугунги учрашувни Петер Грин бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашуви 16 март куни “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика