UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  0 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  11 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  31

“Бунёдкор” ёшлари энди “Қўқон-1912”ни мағлубият учратди Янгиликлар

“Бунёдкор” ёшлари энди “Қўқон-1912”ни мағлубият учратди

“Бунёдкор” ёшлари ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган “Қўқон-1912” жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказди.
Учрашув кучли ёмғир остида бошланди ва об-ҳаво инжиқлиги секин-аста қорга айланди. Шундай бўлса-да, ҳар иккала жамоа аъзолари суъний майдонда чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди.

Учрашув давомида “Бунёдкор” ёшларида ҳам, “Қўқон-1912” футболчиларида ҳам гол киритиш учун қулай имкониятлар юзага келди. Бироқ улардан оқилона фойдаланишда футболчиларга аниқлик етишмади. Баъзи ҳолларда эса ҳимоячиларнинг бехато ўйини ва дарвозабоннинг маҳорати иш берди. Шу тарзда ўйин якунланиб бораётган бир паллада, аниқроғи 87-дақиқада Достонбек Ҳамдамов ўз маҳоратини ишга солиб, Азиз Ашуров қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди ва ёш “қалдирғочлар”га ғалаба келтирди.

Таъкидлаш жоизки, Александр Мочинов бошчилигидаги ёшларимиз бунгача ўтказилган назорат учрашувларида Қозоғистон БИИК жамоасини 7:0, “Олмалиқ” ёшларини 6:0 ва ёш “темирйўлчилар”ни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган эди.

“БУНЁДКОР” (ёшлар) – “ҚЎҚОН-1912” 1:0
Гол
: Достонбек Ҳамдамов 87
“Бунёдкор”: Зафар Сафоев, Саиджон Топилов, Азизбек Мамазоитов, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Достонбек Ҳамдамов, Санжар Рихсибоев, Аҳрор Умаржонов, Шохрух Исломов, Хуршид Ғиёсов, Темур Аюпов
Захирадан майдонга тушганлар: Амир Эргашев, Турсун Раҳимбердиев, Абдуллох Абдулазизов, Бахтиёр Содиқ-Охунов, Босит Рихсибоев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика