UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  1 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  3 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  10 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  34 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  6

“Бунёдкор” расизмга қарши Янгиликлар

“Бунёдкор” расизмга қарши

Афсуски, сўнгги йилларда, айниқса халқаро учрашувларда ирқчилик мавзуси тез-тез кўтариладиган бўлиб қолди.
Бу борада халқаро футбол федерациялари уюшмаси – ФИФА махсус лойиҳа ишлаб чиққан бўлиб, футболдаги ирқчилик ва камситиш ҳолатлари учраганда айбдорларга жиддий чоралар кўриб келмоқда.

“Бунёдкор” футбол клубида ирқчилик ва унга қарши курашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Мураббийлар штаби ва футболчиларга ушбу мавзу юзасидан машҳур шарҳловчи, педагогика фанлари номзоди, доцент Мирзаҳаким Тўхтамирзаев маъруза ўқиди. Ўз навбатида жамоа аъзолари ҳам бу борада фикрларини билдиришиб, ирқчилик бугунги кунда кўз юмиб бўлмайдиган, иллат эканлигига алоҳида эътибор қаратишди. Мураббийлардан Юрий Саркисян, Амет Мемет ва Сергей Лушан, футболчилардан Шакер Зуаги ҳамда Хайрулла Каримов фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашишди ва “Бунёдкор” футбол клуби вакиллари ҳеч қачон ирқчиликка йўл қўймасликларини таъкидлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика