
"Сардор Рашидовнинг "Бунёдкор"дан Қатарнинг "Ал Жайиш" клубига ўтгани ҳақидаги хабар ҳозирча расмий кучга эга эмас. Сардор ҳамон "қалдирғочлар" аъзоси ҳисобланади. Лекин қатарликларнинг Рашидов билан қизиқаётгани рост. Ҳозирда ушбу трансфер борасида музокаралар олиб борилмоқда. Бу ўтиш расмийлаштирилгач, клуб матбуот хизмати кейин аниқ маълумот беради", - дейилади хабарда.