«Бунёдкор»: «Қалдирғочларимиз» яна бир турнирда иштирок этди
02 апр 2019 15:09
Янгиликлар
«Бунёдкор»: «Қалдирғочларимиз» яна бир турнирда иштирок этди
Март ойининг сўнгги беш кунида «Спартак-К» ҳамда Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда 2007 йилда туғилган болалар ўртасида «Наврўз Кубоги» ўтказилди.
Низомга кўра, гуруҳ пешқадами финал йўлланмасини қўлга киритса, иккинчи ўрин соҳиби учинчи ўрин учун майдонга тушиши керак эди. Мусобақани «Б» гуруҳида бошлаган «Бунёдкор» икки ўйинда ғалаба қозонди. Бир беллашувда мағлубият аламини тотиб кўрди. Учинчи ўрин баҳсда «Пахтакор»га қарши саф тортган ёш «қалдирғочлар»имиз кичик ҳисобда ютқазди ва тўртинчи ўрин билан кифояланди.
«НАВРЎЗ КУБОГИ»
1-тур
«Спартак К» - «Бунёдкор» - 3:1
2-тур
«Бунёдкор» - «Эден Спорт» - 3:1
3-тур
«Бунёдкор» - «Локомотив» - 2:0
3-ўрин учун
«Пахтакор» - «Бунёдкор» - 2:1
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар