“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувида ишламоқчи бўлган ОАВ вакиллари диққатига!
27 апр 2016 14:32
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/206261_original.jpg)
![](/upload/storage/206261_220.jpg)
“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувида ишламоқчи бўлган ОАВ вакиллари диққатига!
Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби 29 апрель куни олий лига 7-тури доирасида амалдаги чемпион “Пахтакор” жамоасини қабул қилади.
Учрашув “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланади.
Ушбу учрашувни бевосита стадиондан ёритиб боришни истаган ОАВ вакиллари “Бунёдкор” матбуот хизматининг – [email protected] электрон манзилига хабар қилишларини сўралади. Журналистларни рўйхатга олиш 29 апрель куни соат 12:00га қадар давом этади.
“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувига фақатгина “Бунёдкор” матбуот хизматига хабар юборган ва ЎзПФЛ аккредитациясига эга бўлган ОАВ вакиллари рўйхат асосида киритилади.
Қўшимча маълумотларни “Бунёдкор” матбуот хизматидан олишингиз мумкин. Телефон: +998 71 230 40 59
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар