

Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган мазкур баҳс “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади ва 18:00да бошланади.
Бугун ўйиндан олдинги расмий тадбирлар ўтказилди. Дастлаб ҳар икки жамоа вакиллари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Бунда бир қатор ташкилий масалаларга ойдинлик киритиб олинди.
Эртанги учрашувда “Бунёдкор” оқ рангли футболкаларда, “Зоб Оҳан” эса яшил рангдаги либосларда тўп тепади. Учрашувни қатарлик Фаҳад Жаббор Ал Марри бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.




