UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  0 18:57Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  20 18:41Суперлига. "Насаф" – ОКМК. Таркиблар маълум  8 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  8 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  2 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  9 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  2 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3

"Бунёдкор": "Кубок соҳиблари мусобақасида иккинчи бўлдик" Янгиликлар

"Бунёдкор": "Кубок соҳиблари мусобақасида иккинчи бўлдик"

Самарқанд шаҳрида ўтказилган кубок соҳиблари мусобақаси ўз якунига етди.
Мусобақа бош соврини учун Қорақолпоғистон Республикаси ва ўз вилоятларида ғолиб чиққан жамоалар курашга киришишди.
Тошкент шаҳридан “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари йўлланмани қўлга киритишганди.

Сергей Лушан шогирдлари дастлабки турда мезбон жамоа – “Баҳор-Геолог” клубига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Жамоамизнинг ягона голи Владислав Нуриев ҳисобига ёзилди.


2-турда “Нуристон” устидан 5:1 ҳисобида қозонилган ғалаба эвазига тарбияланувчиларимиз ярим финалга йўлланма олишди. 6-дақиқадаёқ Достонбек Ҳамдамов ёш “қалдирғочлар”ни олдинга олиб чиқди. Умуман айнан шу футболчи учрашув давомида ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Шунингдек яна бир гол Зарбулло Умаров ҳисобига ёзилди. Танаффусдан сўнг “Нуристон” аъзолари ҳисобни қисқартиришга ҳаракат қилдилар. Лекин 48-дақиқада Улуғбек Мажидов пенальтини самарали якунлай олмади. Бироқ иккинчи бўлим ўрталарида у бирибир “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди – 3:1. Бир голга тошкентликлар иккита – Жавохир Қаҳрамов ва Даврон Мамажонов голлари билан жавоб қайтаришди. Якуний натижа 5:1.


Ярим финалда тарбияланувчиларимиз иккинчи гуруҳда энг яхши кўрсаткич қайд этган Нукуснинг КДУ жамоасига қарши тепишди. Биринчи голни қорақолпоғистонликлар киритишди: гол муаллифи – Жасур Қурбонов. 31-дақиқада Владислав Нуриев ўртадаги голлар мувозанатини тиклади. Ўйин якунланиши арафасида нукусликлар аъзоси Марат Ажиниязов қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Асосий вақтда ҳисоб бошқа ўзгармагач, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотореялар баҳсида эса “Бунёдкор” омадлироқ чиқиб, 5:4 ҳисобида устун келди.


Иккинчи ярим финалда эса “Баҳор-Геолог” Андижоннинг “Уз ДОНГ Жу” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.


Шу тариқа, мусобақа бош соврини учун “Бунёдкор” ва “Баҳор-Геолог” майдонга тушишди. Тарбияланувчиларимиз гуруҳ босқичидаги мағлубият учун рақибларидан реванш олиш имкониятига эга бўлишди. Бироқ ёш футболчиларимиз маҳорат бобида анчайин тажрибалироқ коллективни жамлаган “Баҳор-Геолог” қаршилигини синдира олишмади. Шунга қарамай асосий вақтда кучлар тенг келди – 0:0. Пенальтилар сериясида эса омад мезбонларга кулиб боқди.


Таъкидлаш жоизки, мусобақанинг энг ёш жамоаси сифатида иштирок этган бунёдкорчилар ташкилотчиларда илиқ таассурот қолдиришди. Турнирда орттирилган тажриба ўсмирларимизнинг кейинги фаолияти давомида асқотади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика