UZ

Сўнгги янгиликлар

12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  2 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  4 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1

"Бунёдкор": Жамоа учун масъулият Бахтиёр Бобоев зиммасига юклатилди Янгиликлар

"Бунёдкор": Жамоа учун масъулият Бахтиёр Бобоев зиммасига юклатилди

Сергей Лушчан истефо бергач бундан кейин “Бунёдкор” ФК бош мураббийи сифатида асосий жамоага ким жавоб беради деган савол кўриб чиқилди.
“Бунёдкор” ФК раҳбарияти асосий жамоанинг Ўзбекистон чемпионати ва кубогидаги иштироклари учун жавобгарлик масъулиятини клубнинг бош директори Бахтиёр Бобоев зиммасига юклатишни маъқул топди.

Бахтиёр Бобоев футбол жамоатчилигига бир қанча жамоалардаги иштироки, шунингдек “Косонсойчи” ва “Навбаҳор” жамоаларидаги мураббийлиги билан яхши таниш. 1996 йили Бахтиёр Бобоев бошчилигида “Навбаҳор” мамлакат чемпионлигини қўлга киритган эди.

У Муборакнинг “Машъал” футбол мактабини ташкил этиш ва шакллантиришга катта ҳисса қўшган.

2007 йилдан буён “Бунёдкор” ФКда фаолият юритиб келмоқда. Аввалига клубнинг спорт директори, кейинчалик бош директор лавозимида фаолият олиб бормоқда. Бахтиёр Бобоев клуб тизимидаги барча ишларга доимо бошчилик қилган. Шунингдек, мураббийлар штаби ва асосий таркибдаги футболчиларнинг имкониятларини яхши биладиган мутахассис ҳисобланади.

2015 йилги мавсумнинг якуний босқичидаги масъулиятли учрашувларда Бахтиёр Бобоев ва жамоаимизга муваффақиятлар тилаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика