UZ

Сўнгги янгиликлар

22:06Жамшид Саидов: “Мезбонлик мақомидаги ўйинларимиз ҳам сафар учрашуви каби ўтаяпти”  0 21:58Иван Бошкович: “Ҳозирдан "Насаф”ни чемпион дея олмаймиз"   4 21:45Суперлига. "Пахтакор" - "Нефтчи" 0:0  0 21:28Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"да "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади  81 20:55Месси навбатдаги ўйинларда ўйнайдими? Мартино жавоб берди  4 20:32Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" 1:1  0 20:17Суперлига. "Сўғдиёна" қўшиб берилган дақиқада урган голи эвазига "Қизилқум" майдонидаги мағлубиятдан қутулиб қолди  4 20:12Футзал. ЖЧ 1-тури дисквалификациялари  0 19:50"Манчестер Сити" етакчиси АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  0 19:16"Барселона" ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  1 18:51ЖЧ чемпиони "Ҳумо Арена"да машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  0 18:13"Ҳумо Арена" ёнидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади  2 17:48Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Насаф" 3, "Сўғдиёна" ва "Металлург" 2 нафардан йўқотишга эга  1 17:39Суперлига. "Қизилқум" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 17:19Афсус(лар) билан бошланаётган ЖЧ  8

“Бунёдкор” Эронда қандай натижалар қайд этган? Янгиликлар

“Бунёдкор” Эронда қандай натижалар қайд этган?

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Эрон мамлакатига саккизинчи маротаба ташриф буюрмоқда.
“Бунёдкор”ни 1 апрель куни “Фулад”га қарши Эрондаги саккизинчи учрашуви кутиб турибди. Эътиборингизга, “қалдирғочлар”нинг бунгача Эронда ўтказилган учрашувларининг қизиқарли маълумотларини келтириб ўтамиз.

“Қалдирғочлар” Эронда Исфаҳоннинг “Сепаҳон”и билан уч, ушбу шаҳарнинг “Зоб-Аҳан”, Каражнинг “Сайпа” ва Теҳроннинг “Пирузи” жамоалари билан бир маротабадан куч синашган. “Бунёдкор”нинг Эрон клубларига қарши сафардаги умумий статистикаси қуйидагича: 7 ўйин, 3 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият.

“Бунёдкор”нинг Эрон клубларига қарши сафарда қайд этган натижалари:
2008. Гуруҳ босқичи. “Сепаҳон” – “Бунёдкор” 1:1
2008. Чорак финал. “Сайпа” – “Бунёдкор” 2:2
2009. Гуруҳ босқичи. “Сепаҳон” – Бунёдкор“ 0:1
2009. Нимчорак финал. “Пирузи” – “Бунёдкор” 0:1
2010. Гуруҳ босқичи. “Зоб-Аҳан” – “Бунёдкор” 3:0
2011. Гуруҳ босқичи. “Пирузи” – “Бунёдкор” 1:3
2011. Нимчорак финал. “Сепаҳон” – “Бунёдкор” 3:1

Тошкентликлар Эронда кечган баҳсларда рақиблари дарвозасини тўққиз бор ишғол қилишган. Ўз дарвозаларидан ўн маротаба гол ўтказиб юборишган. Эрондаги баҳсларда Ривалдо икки бор гол ургани билан ажралиб турибди.

“Бунёдкор”нинг Эронда киритган гол муаллифлари:
Ривалдо – 2 марта
Гочгули Гочгулиев – 1 марта
Хосе-Луис Вильянуэва – 1 марта
Тимур Кападзе – 1 марта
Анвар Ражабов – 1 марта
Хайрулла Каримов – 1 марта
Виктор Карпенко – 1 марта
Славолюб Жоржевич – 1 марта

“Бунёдкор” сафида Эрондаги баҳсларда энг кўп майдонга тушган футболчи ҳақида гап кетганда Азизбек Ҳайдаровни таъкидлаб ўтиш даркор. Ярим ҳимоячи “Бунёдкор” билан бунгача ўтказилган Эрондаги барча баҳсда бирга бўлган.

“Бунёдкор” сафида Эрондаги баҳсларда энг кўп майдонга тушган футболчилар:
Азизбек Ҳайдаров – 7 ўйин
Хайрулла Каримов – 5 ўйин
Анвар Ғофуров – 5 ўйин
Жасур Ҳасанов – 5 ўйин
Тимур Кападзе – 5 ўйин
Сервер Жепаров – 5 ўйин
Виктор Карпенко – 5 ўйин

“Бунёдкор”нинг Эрон клубларга қарши сафардаги учрашувларида беш мамлакат ҳакамлари фаолият юритишган. Улар ичида қатарлик Абдуллоҳ Балидеҳ икки марта “Бунёдкор”нинг Эрондаги баҳсида ишлаган. 1 апрель кунги “Фулад”га қарши баҳсда илк маротаба БААлик рефери- Муҳаммад Ал-Зароуни учрашувни бошқариб боради.

"Бунёдкор"нинг Эрон клубларига қарши сафардаги учрашувларини бошқарган ҳакамлар:
Абдуллоҳ Балидеҳ (Қатар) – 2 марта
Саад Ал-Фазли (Қувайт)
Сун Баожи (Хитой)
Ким Дон Жин (Корея Республикаси)
Мёнг Ёнг Чой (Корея Республикаси)
Тома Масааки (Япония)

Эрондаги баҳсларни томоша қилиш учун умумий ҳисобда 188708 нафар мухлис ташриф буюрган. Энг кўп томошабин 2009 йилги мусобақанинг нимчорак финалидаги “Пирузи” – “Бунёдкор” учрашувида кузатилган – 95225 томошабин. Умуман, бунгача Эронда ўтказилган етти баҳснинг ҳар бирига ўрта ҳисобда 26958 нафардан мухлис тўғри келади.

“Бунёдкор”нинг Эрон клубларига қарши сафарда қайд этган натижалари:
95225 томошабин. 2009. Нимчорак финал. “Пирузи” – “Бунёдкор” 0:1
40000 томошабин. 2008. Чорак финал. “Сайпа” – “Бунёдкор” 2:2
31765 томошабин. 2011. Гуруҳ босқичи. “Пирузи” – “Бунёдкор” 1:3
10000 томошабин. 2009. Гуруҳ босқичи. “Сепаҳон” – Бунёдкор“ 0:1
6318 томошабин. 2011. Нимчорак финал. “Сепаҳон” – “Бунёдкор” 3:1
5250 томошабин. 2010. Гуруҳ босқичи. “Зоб-Аҳан” – “Бунёдкор” 3:0
150 томошабин. 2008. Гуруҳ босқичи. “Сепаҳон” – “Бунёдкор” 1:1

Баҳодир МИРЗАЕВ
Теҳрон, Эрон
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика