UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  2 19:45U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  12 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  4 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  27 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  35 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  7

"Бунёдкор" бош директори: "Хавотир олиш ўринсиз, ваҳимага асос йўқ" Янгиликлар

"Бунёдкор" бош директори: "Хавотир олиш ўринсиз, ваҳимага асос йўқ"

Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ҳақида маълумот берди.

Унда айтилишича, "қалдирғочлар" томонидан жами 393 нафар ходимларга нисбатан октябрь ойи учун 1 млрд 532 миллион 216 минг сўм миқдоридаги ойлик маошлари тўлаб берилиши кечиктирилган. Бу ҳақда жамоанинг бош директори Улуғбек Мирзаевнинг муносабати билан қизиқдик.

"Бунёдкор"да молиявий муаммолар юзага келаётгани тўғрисида қатор янгиликлар эълон қилиняпти. Уларнинг нимага асосланаётганига ҳайрон қоляпмиз. Чунки ваҳима қилишга арзигулик ҳолат эмас. Тўғри, ходимларга октябрь ойи учун иш ҳақини тўлаб беришимиз керак. Лекин бу борада бош ҳомий — "Ўзбекнефтгаз" АЖ билан биргаликда барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Айни пайтда ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни кетяпти. Тез орада барчага октябрь ойи учун иш ҳақи тарқатилади.

Биз учун футбол мавсуми якунланганидан хабарингиз бор. Охирги ўйинлар учун мукофот пуллари ҳам имкон қадар тез берилади. Айтишим мумкинки, ваҳима қиладиган ҳеч нарса йўқ. Клубда барчаси жойида. Ўзбекистондаги барча жамоалар шундай кунларни бошдан ўтказишини биламиз. Биздан ҳам қийинроқ вазиятда бўлганлар бор. Бироқ, фақат "Бунёдкор" жамоаси ҳақида бундай маълумотлар тарқатилаётгани ҳайрон қолдиряпти. Бу кимгадир керакми? Билмадим. Барча мухлисларга дадил айтишим мумкинки, бизда ҳеч қандай муаммолар йўқ. Йилни молиявий томондан жуда яхши тугатяпмиз. Шу туфайли "Ўзбекнефтгаз" АЖга, унинг раиси ва клубимиз президенти Меҳриддин Абдуллаевга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. 

Барчаси яхши, жамоамиз келаси мавсумга ҳам пухта тайёргарлик кўради. Бу борадаги хавотирлар асло ўринсиз", — дейди "қалдирғочлар" бош директори У. Мирзаев.

Рейтинг: -17   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика