UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  2 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  8 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  11 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  30

"Бунёдкор" биринчи ўйинда "Спартак"ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

"Бунёдкор" биринчи ўйинда "Спартак"ни мағлубиятга учратди

"Келажак Юлдузлари-2015"нинг иккинчи ўйинида ёш қалдирғочлар ғалаба қозондилар.

"Спартак" - "Бунёдкор" 0:2

Голлар: А.Исмоилов (дубль)

"Спартак": Худойбердиев, Муроджонов, Муроджонов-2, Васильев, Баҳодиров, Баҳодиров-2, Икромов, Турсунмуҳамедов, Мирзажалилов, Акбаров, Ўринбоев, Обидов.

Мураббий: Арсланов С.

"Бунёдкор": Азимов, Икромов, Абдусаломов, Турсунхўжаев, Юсупов, Эргашев, Исмоилов, Бобомуродов, Болтаев, Аҳмедов, Акбар Назаров, Тунсунбоев.

Мураббий: Мустафоев С, Стромилов А.


"Спартак" жамоасининг бу ёшдаги таркибига, машҳур Сергей Арслонов устозлик қилади. Болалар футболида ўз ўрнига эга бўлган бу мутахассис, 1989 йилда таваллуд топган футболчиларимиздан иборат терма жамоамизни, Аҳмад Убайдуллаев билан бирга, аввалига Осиё чемпионатига, кейин ЖЧга олиб чиқишда ўзининг муносиб улушини қўшган эди.

Собиқ "Чиғатой" футбол мактабида шуғулланидиган бу жамоа, бугунда Тошкентдаги энг яхши шароитга эга бўлган "Бунёдкор" академиясининг "қалдирғочлари"га қарши баҳс олиб бордилар. Бу ўйинда ҳам ҳисоб биринчисида бўлгани каби, 2:0 кўриниш олди. Учрашувдаги иккита голга ҳам бир футболчи, Абдрахим Исмоилов муаллифлик қилди ва ҳақли равишда учрашувнинг энг яхши футболчисига аталган совғага эга чиқди.


\





"Akfa olami" ва "Saltanat" савдо брендларининг раҳбарлари учрашувнинг энг яхши футболчисини тақдирлашяпти.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика