UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  2 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  35 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  5 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  34 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   20

“Бунёдкор” аккредитация жараёнини бошлади Янгиликлар

“Бунёдкор” аккредитация жараёнини бошлади

Теглар :  БунёдкорОЧЛ-2017
“Бунёдкор” ФК матбуот хизмати журналистларни Осиё Чемпионлар лигаси баҳслари учун аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошлади.

Хабарингиз бор, “қалдирғочлар” 7 февраль куни Қатарда “Ал-Жаиш” клубини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, 2017 йилги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

“Бунёдкор”нинг уй учрашувларида ўйиндан олдинги ва кейинги матбуот анжуманлари, ишлаш учун қулай қилиб жиҳозланган медиа-трибуна, беллашувга оид материаллар тарқатиладиган ва қаламкашлар ишига мувофиқ таъминланган матбуот маркази, беллашув қатнашчилари билан бевосита суҳбат қуриш жойи бўлмиш микст-зона ҳамда дарвозалар ортига (сураткашлар учун) ўтиб бориш ҳуқуқини берадиган рухсатнома карточкаларини олиш учун журналистлардан аризалар 10 февралдан 21 февралга қадар қабул қилинади.

Бунинг учун оммавий ахборот воситалари ходимлари “Бунёдкор” ФК матбуот хизматига ўз ташкилотлари раҳбари номидан аккредитациядан ўтказиш учун хат, 3х4 ҳажмдаги фотосурат, паспортдан нусха тақдим этишлари сўралади. Хужжатлар “Бунёдкор” матбуот хизматининг media@fcbunyodkor.com электрон манзили орқали қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун “Бунёдкор” ФК матбуот хизматига мурожаат этишингиз мумкин. Телефон: (+998 71) 230 40 59

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика