UZ

Сўнгги янгиликлар

06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  0 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  84 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  38 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  7 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7

"Бунёдкор - А" жамоаси сардори: "Олдинда бизни кубок баҳслари кутиб турибди" Янгиликлар

"Бунёдкор - А" жамоаси сардори: "Олдинда бизни кубок баҳслари кутиб турибди"

Кеча Тошкент шаҳар чемпионатида 2-лига мусобақалари ўз якунига етди .

Мусобақанинг финал босқичида "Нефтгазмонтаж"  ҳамда "Бунёдкор - А" жамоалари  тўп суришди. Финалга хос тарзда ўтган драматик учрашувнинг асосий дақиқаларида 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса омад ёш қалдирғочларга кулиб боқди. Учрашувдан сўнг  "Бунёдкор - А" жамоаси сардори, бугунги учрашув қаҳрамони Бахтиёр Худоёровнинг фикрлари билан қизиқдик.

-  Бахтиёр, авваламбор бугунги ғалаба ва чемпионлик билан табриклаймиз. Учрашув хақидаги фикрларингизни билдириб ўтсангиз.

- Раҳмат табрик учун. Бугун жуда ажойиб ўйин гувоҳига айландик . Бугунги учрашувни кескин ва курашларга бой ўтишини кутгандик ва шунга муносиб тарзда тайёргарлик кўргандик. Биринчи бўлимда менимча бироз ҳаяжон туфайли ўзимиз ҳоҳлаган ўйинни намойиш эта олмадик . Аммо иккинчи бўлимда  ўзимизга келиб олдик,  мувозанатни тикладик ва якунда пенальтилар сериясида ғалаба қозондик.  

- Жамоангиз биринчи бўлимдан сўнг 2:0 ҳисобида ортда бораётганди.Танаффусда мураббийлар айнан қандай курсатмалар беришди, жамоани қандай руҳлантира олишди?

- Мураббийларимиз бизга улар ҳам биз каби инсон эканлигини, агарда ҳужумлар сонини оширадиган бўлсак бемалол ғалаба қозона олишимизни ҳамда бизга ишонишаётганликларини таъкидлашди.Ушбу сўзлар бизга янада куч бағишлади.Фурсатдан фойдаланиб бизни шу даражагача этиб келишимизга улкан ҳисса қўшган мураббийларимиз Мурод ака ҳамда Самад акаларга чуқур миннатдорчилигимни изҳор етмоқчиман.Шу жумладан барча жамоадошларимга ҳам. 

- Сиз бугун пенальтилар сериясида ишончли ҳаракат қилдингиз учрашувдан олдин бунга алоҳида тайёргарлик кўрганмидингиз ?

-  Мен доим машғулотлардан сўнг жамоадошларим билан бирга 11 метрлик жарима зарбаси борасида баҳс боғлашган холда машғулот олиб бораман . Албатта ана шу машғулотлар бугун ўз самарасини берди десам муболаға бўлмайди.

- Жамоа чемпионликни қўлга киритди, энди келгуси режалар қандай ?

- Биласизми олдинда бизни кубок баҳслари кутиб турибди. Худо хоҳласа жамоамиз билан биргаликда ушбу кубокнии ҳам кўлга киритиб, бу йил олтин дубл қайд этмоқчимиз.

- Cуҳбат учун раҳмат,  бўлажак учрашувларга омад тилаб қоламиз.

Жавлон Эсонов ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика