UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10"Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  0 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  2 17:22ЦСКА, "Акрон" ва "Рубин" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  3 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  5 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  8 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  9 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  12 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6

“Бунёдкор-А” финалда! Янгиликлар

“Бунёдкор-А” финалда!

Теглар :  Бунёдкортурнир
Зокир Қурбонов хотирасига бағишлаб ўтказилинаётган турнирнинг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.


Унда “Бунёдкор-А” Чилонзор стадионида “Локомотив” билан финал йўлланмаси учун беллашди.

Учрашувда устунлик “Бунёдкор-А” томонида бўлсада, ўз дарвозасидан биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборди. Аммо жамоамиз ирода кўрсатиб биринчи бўлимнинг ўзидаёқ мувозанатни тиклади – 1:1. Танаффусдан кейин томонлар гол ура олишмади ва ғолиб пеналтилар сериасида аниқланди.

“Лоторея”да томонлар дарвозаларга 14тадан зарбалар беришди. 11 метрлик зарбаларда “омадли чипта” бунёдкорчиларга насиб этди – 6:5. Шу тариқа, “Бунёдкор-А” финал йўлланмасини қўлга киритди.

“Чилонзор” стадиони. 10:00. "Бунёдкор-А” – “Локомотив” 1:1 (1:1)
Бунёдкорчилардан гол муаллифи: Константин Усов

Эслатиб ўтамиз, футбол клублари тарбияланувчилари ўртасида Тошкент шаҳар биринчилиги доирасида ҳам ушбу икки жамоа ўзаро куч синашишган ва унда “Бунёдкор-А” рақибини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Иккинчи ярим финалда “Пахтакор” рақиби “Насаф”дан устун келди.

Финал ва 3-ўрин учун учрашувлар 25 сентябрь куни ЎФФ суъний қопламали майдонида бўлиб ўтади.

3-ўрин учун баҳс. 10:00. “Насаф” – “Локомотив”
Финал. 11:00. “Бунёдкор-А” – “Пахтакор”

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика