“Бунёдкор-2” Биринчи лигада қолиш учун “Ғаллакор-Автомобилчи” билан ўйнайди
30 окт 2014 11:31
Янгиликлар
“Бунёдкор-2” Биринчи лигада қолиш учун “Ғаллакор-Автомобилчи” билан ўйнайди
4 ноябрь куни ЎФФ суъний қопламали майдонида Биринчи лигада қолиш учун ҳал қилувчи учрашувлар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Биринчилигининг биринчи босқичида 9-12-ўринларни эгаллаган жамоалар ўртасидаги иккинчи босқич баҳсларида 3-4-поғоналарни банд этган клублар Ўзбекистон Биринчилигининг якуний жадвалида сўнгги икки ўринни эгаллаган жамоаларга қарши баҳс олиб боришади.
Унга кўра, “Бунёдкор-2” ва “Локомотив-БФК” клубларига “Шердор” ва “Ғаллакор-Автомобилчи” жамоалари рақиблик қиладиган бўлишди. Биринчи ўйин 4 ноябрь куни соат 11:00да ЎФФ суъний қопламали майдонида “Бунёдкор-2” ва “Ғаллакор-Автомобилчи” клублари ўртасида кечади. Соат 14:00да эса “Локомотив-БФК” ва “Шердор” жамоалари куч синашишади. Ғолиб жамоалар Ўзбекистон Биринчилигида ўз ўринларини сақлаб қоладилар.

Фикрлар