Бундеслига. 30-тур якунланди

7 июн 2020, 23:43
Германия Бундеслигаси 30-туридан ўрин олган сўнгги баҳс ҳам якунланди.

Мазкур учрашувнинг сўнгги дақиқалари бирмунча қизиқ кўриниш олди. Ўйиннинг 85-дақиқасида франциялик Энтони Модест ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтгач мезбонлар вакили Филипп Мартин Макс ўйиндаги мувозанатни тиклади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди.

Аугсбург – Кёльн 1:1 

7 июнь, 21.00, "ВВК-Арена"

Голлар:

0:1 – 85 Модест, 1:1 – 88 Макс.

Аугсбург – Люте, Фрамбергер, Макс, Удуохай, Едвай, Груэсо, Хедира, Варгас (Левен, 76), Саренрен-Базее, Рихтер, Нидерлехнер (Финнбогасон, 76).

Кёльн – Хорн, Якобс, Ляйстнер, Шмитц (Каттербах, 28), Хектор, Кайнц, Схири (Хегер, 46), Чихос, Эхизибуэ, Кордоба (Модест, 82), Ут (Реджбечай, 71).

Огоҳлантиришлар:

Шмитц (15), Ут (25), Фрамбергер (51), Хектор (90).

30-турда қайд этилган барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат билан қуйида танишишингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia