UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04Александр Хомяков: "Ҳар қандай жамоа кутилмаган сюрприз тайёрлаб қўйиши мумкин"  4 23:54"Ланс" назорат ўйинида "Версал"ни мағлуб қилди. Абдуқодир Ҳусанов бир тайм ўйнади  0 23:40Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:3, Сайфиев сўнги дақиқада майдондан четлатилди  2 23:32Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган"  6 23:15Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди  17 22:50Ўзбекистон Кубоги. Жиззахдаги йил ўйинида "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни ютди ва ярим финалга чиқди  95 22:20Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" 0:3. Highlights  1 22:00"Андижон" "Қизилқум" устидан йирик ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди!  22 21:35Ўзбекистонлик футболчи ўртоқлик ўйинида "Атлетико Мадрид" дарвозасига гол урди  7 21:10"Ал Насср" "Манчестер Юнайтед" вингерини сотиб олишни жиддий мақсад қилди  1 20:47УЕФА Родри ва Моратани жазолади!  1 20:28"Норвич" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 20:01Ибрагимович "Милан"даги вазифаси ҳақида маълумот берди  1 19:39Фонсека "Милан"нинг кейинги мавсумдаги мақсадини айтди  1 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" – "Андижон". Таркиблар маълум  4

Бундеслига: 24-тур превьюси Янгиликлар

Бундеслига: 24-тур превьюси

Диққат! Бундеслигада навбатдаги 24-тур учрашувлари бошланмоқда.
Кўз очиб юмгунга қадар бир ҳафта ҳам ўтди ва яна Германия чемпионати ўйинларидан бахра олиш имконига эгамиз. Мазкур тур учрашувлари орасида бир қатор қизиқ ўтиши кутилаётган матчлар мавжуд.

Айниқса, "Волфсбург" - "Бавария" ҳамда "Шалке 04" - "Хоффенхайм" ўйинларини томоша қилиш орқали бундеслига мухлислари асло зерикиб қолишмайди, деб ўйлаймиз. "Championat.asia" сиз – азиз мухлисларни шу ва бошқа учрашувларнинг ўйинолди тафсилотлари билан таништириб ўтади.

Тур доирасидан қуйидаги баҳслар ўрин олган:
08.03 19:30 да   Шалке 04 - : - Хоффенхайм
08.03 19:30 да   Боруссия М - : - Аугсбург
08.03 19:30 да   Штутгарт - : - Айнтрахт Б
08.03 19:30 да   Ганновер 96 - : - Байер
08.03 19:30 да   Волфсбург - : - Бавария
08.03 19:30 да   Гамбург - : - Айнтрахт Ф
08.03 22:30 да   Нюрнберг - : - Вердер Бремен
09.03 19:30 да   Фрайбург - : - Боруссия Д
09.03 21:30 да   Майнц 05 - : - Герта Берлин

Энди эса бевосита ҳар бир учрашувга қисқача тўхталиб ўтамиз:



"ШАЛКЕ 04" - "ХОФФЕНХАЙМ"
Стадион: Велтинс-Арена, Гелзенкирхен
Бош ҳакам: Ҳартманн (Ванген)
Қанот ҳакамлари: Салвер (Штутгарт), Эммер (Турмансбанг)
Тўртинчи ҳакам: Осмерс (Ганновер)

Мазкур учрашув гелзенкирхенликлар учун алоҳида аҳамиятга эга. Боиси "Шалке 04" ўтган ҳафтада қабул қилиб олинган икки йирик мағлубиятни тезроқ енгиб ўтиши талаб этилади. Бунинг учун эса зинсхаймликларни мағлуб этиш лозим бўлади. Шу орқалигина Йенс Келлер шогирдлари мухлислар ишончини қайтара олиш имконикга эга бўлишади. Йўқса, Дортмунднинг "Боруссия"си каби "Шалке 04" ҳам кичик бўлса-да инқироз кўчасига кириб қолиши мумкин. "Қироллик клуби"дан 6 та ва "Бавария"дан 5 та гол қабул қилиб олингани жамоа мухлисларининг кескин норозилигига сабаб бўлди. Айнан шуни инобатга олган ҳолда айтишимиз мумкинки, мезбонлар мазкур матчда очиқ ва ҳужумкор ўйин намойиш этишади ва фақат ғалаба учун тўп суришади. Аммо "Хоффенхайм" ҳам осон мағлуб этиладиган жамоалардан эмас. Демак, учрашувни кузатиш учун сабаблар етарли…


"БОРУССИЯ М" - "АУГСБУРГ"
Стадион: Боруссия-Парк, Мёнхенгладбах
Бош ҳакам: Кирхер (Роттенбург)
Қанот ҳакамлари: Кемптер (Заулдорф), Зайдел (Хеннигсдорф)
Тўртинчи ҳакам: Вингенбах (Майнц)

Мазкур беллашувнинг ҳам муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтиши тахмин қилинмоқда. Бунинг учун сабаблар етарли. Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси мавсумни қандай яхши старт билан бошлаган бўлса, иккинчи даврани шундай ёмон тарзда давом эттирмоқда. Гладбахлик футболчилар мана 8 та учрашувдирки, ғалаба нималигини билмай келишмоқда. Бундай ҳолат ушбу жамоа билан тез-тез содир бўлмайди, буни яхши биласиз. Мавсум аввалида ушбу жамоа олдига ЧЛга йўлланма олиш вазифаси қўйилганди. Лекин аҳвол шу тарзда давом этадиган бўлса, "Боруссия"ни хатто Европа Лигасида ҳам кўрмаслигимиз мумкин. Буёғини энди вақт кўрсатади. Биз эса сизга ушбу учрашувни томоша қилишни маслаҳат берамиз.

 
"ШТУТГАРТ" - "АЙНТРАХТ Б"
Стадион: Мерседес-Бенц-Арена, Штутгарт
Бош ҳакам: Дингерт (Лебексмуйле)
Қанот ҳакамлари: Бандурски (Оберхаузен), С. Штегеманн (Ниедеркассел)
Тўртинчи ҳакам: Зиппел (Мюнхен)

Деярли барча жамоалар секин-аста керакли очколар йиғаётган пайтда "Штутгарт" бошқаларга очко улашиш билан банд. Бир неча йиллар аввал бундеслига гегемонларидан бири саналган жамоанинг бундай аҳволга тушиб қолгани ачинарли, албатта. Лекин на илож… Бу гапларни брауншвайглик футболчиларга нисбатан ҳам ишлатиш мумкин. Фақат фарқли томони, "Айнтрахт" Брауншвайг аввалдан бундеслиганинг кучли жамоалари эмас, балки лигада жон сақлаб қолишга уринувчи жамоалар сирасига киради. Икки омадсиз ўйин намойиш қилаётган жамоалар тўқнаш келаётган бўлишса-да, учрашувнинг қизиқ ўтиши таъкидланкоқда. Боиси ҳар икки жамоа учун ҳам очко сув ва ҳаводек мухим. Демак, бизни олдинда қизиқарли баҳс кутмоқда.  


"ГАННОВЕР 96" - "БАЙЕР"
Стадион: HDI-Арена, Ганновер
Бош ҳакам: Свайер (Берлин)
Қанот ҳакамлари: Штойер (Менден), Пелгрим (Бохолт)
Тўртинчи ҳакам: Роде (Росток)

Тур доирасидан ўрин олган баҳслардан яна бири Ганновер шаҳрида жойлашган кўркам аренада бўлиб ўтади. Унда мезбон - "Ганновер" турнир жадвали етакчиларидан бири "Байер"ни қабул қилади. Мазкур беллашув ҳам кўплаб мухлис ва мутахассисларнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда. Мезбонлар тўрт ўйиндан буён муваффақиятсизликка учрашмоқда. Буни жамоанинг ўша тўрт беллашувнинг учтасида мағлуб бўлиб, фақат бир бор дурранг ўйнагани ҳам кўрсатиб турибди. "Байер"да эса ҳолат бироз бошқачароқ. Сами Хюпия шогирдларининг ишлари ёмон эмас, деб айтишимиз мумкин. Аммо "доришунослар" бироз бўшашадиган бўлишса, уларни қувиб ўтишга шай турган икки жамоа мавжуд. Бунга йўл қўймаслик учун эса эртага бўлиб ўтадиган баҳсда ғалаба қозониш талаб этилади.




"ВОЛФСБУРГ" - "БАВАРИЯ"
Стадион: Фолксваген-Арена, Волфсбург
Бош ҳакам: Велз (Цисбаден)
Қанот ҳакамлари: Фолтийн (Майнц-Кастел), Томсен (Клеве)
Тўртинчи ҳакам: Грудзински (Ҳамбург)

Мусобақа жадвалининг энг юқори поғонасини банд этиб турган "Бавария" эса навбатдаги ғалаба учун шай ҳолатда! Ҳа, шундай, биз адашаётганимиз йўқ. Мюнхенликлар мазкур учрашувда ҳам уч очко олишни кўзлашмоқда. Буни жамоа устози Пеп Гвардиола ҳам айтиб ўтди. Қолаверса, "Голливуд ФК"да мартдаёқ чемпионлик масаласини ҳал қилиб қўйиш имконияти мавжуд. Жамоанинг ҳар бир аъзоси ушбу воқеанинг тезроқ содир бўлишини хоҳламоқда ва шу боисдан ҳам "Бавария" олдига Волфсбургдан зафар билан қайтиш вазифаси қўйилган. Аммо… Аммо "Волфсбург" ҳам ушбу матчда ғалаба учун майдонга чиқади. "Бўрилар"нинг ўз мухлислари қаршисида ўйнашларини ҳам унутмаслик лозим. Кўриб турганингиздек, учрашувни кузатишимиз учун сабаблар етарли. Кўрамиз, омад қай бир жамоага кулиб боқар экан…


"ГАМБУРГ" -  "АЙНТРАХТ Ф"
Стадион: Имтех-Арена, Ҳамбург
Бош ҳакам: Ҳакамлар ҳали тайинлангани йўқ

Бошқа беллашувларга қараганда "Гамбург" - "Айнтрахт Ф" учрашувига бўлган мухлислар эътибори бироз пастроқдек. Ҳа, чиндан ҳам. Жамоаларнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўринларини инобатга оладиган бўлсак, шундай бўлиши ҳам керак. Аммо бу дегани, мазкур баҳс зерикарли ўтишини англатмайди. Зеро, ҳар иккала жамоа учун ҳам очко жуда ва жуда зарур. Керакли очколарнинг қўлга киритилиши хавфли зонадан узоқлашиш имконини беради. Шу боисдан, учрашув анча муросасиз руҳда ўтишини тахмин қилишимиз мумкин.

"НЮРНБЕРГ" - "ВЕРДЕР"
Стадион: Грундиг-Штадион, Нюрнберг
Бош ҳакам: Грейфе (Берлин)
Қанот ҳакамлари: Клеве (Кёлн), Зинн (Филдерштадт)
Тўртинчи ҳакам: Фишер (Хемер)

Шанба куни кечки пайт бўлиб ўтувчи баҳсда "Нюрнберг" "Вердер"ни қабул қилади. Мазкур беллашувнинг ҳам анча кескин руҳда ўтиши тахмин қилинмоқда. Боиси икки жамоа ҳам бундеслигадаги ўринлари бўйича деярли қўшни бўлиб туришибди ва уларнинг олдига қўйилган вазифа ҳам бир хил: бундеслигада жон сақлаб қолиш. Кўриниб турибдики, икки жамоа ҳам фақат уч очко уч майдонга чиқишади. Лекин ушбу баҳсни қўрқмай олти очко тақдирини ҳал этувчи учрашув, деб аташимиз мумкин. Зафар қучадиган жамоа ўзининг асосий рақобатчиларидан бирни мухим уч очкодан махрум этади. Шуни инобатга олиб айтадиган бўлсак, Грундиг-Штадионда бўлиб ўтадиган мазкур беллашувни ҳам томоша қилиш мумкин.

"ФРАЙБУРГ" - "БОРУССИЯ Д"
Стадион: Маге-Солар-Штадион, Фрайбург
Бош ҳакам: Гагелманн (Бремен)
Қанот ҳакамлари: Анклам (Буххолц), Горниак (Бремен)
Тўртинчи ҳакам: Шмидт (Штутгарт)

Яна бир қизиқ ўтиши кутилаётган матч Фрайбург шаҳрида бўлиб ўтади. Маге-Солар Штадионда ўтказиладиган мазкур беллашувда "Фрайбург" ва "Боруссия" Дортмунд жамоалари тўқнаш келишади. Эътиборга молик жиҳати шуки, мезбонлар дортмундлик футболчиларга қарши ўйинга қаттиқ тайёргарлик олиб боришди. Улар жамоа мухлисларига сюрприз тайёрлаш ниятидалар. Аммо буни уддалаш осон бўлмайди. Чунки, "сариқ-қоралар" жамоаси аста-секинлик билан бўлса-да ўз ўйинини топиб бормоқда. Дортмундликлар яна турнир жадвалининг иккинчи поғонасига чиқиб олишди. Бу воқеа ушбу жамоа мухлисларини жуда ҳам хурсанд қилди. Аммо "Боруссия Д" ишқибозларини ранжитаётган нарса шуки, жамоанинг асосий ҳужум қуроли саналаувчи Роберт Левандовскининг якшанба кунги матчда майдонга тушиши масаласи ҳозирча очиқ  турибди. Футболчи ҳафта ўртасида терма жамоа баҳсида кичик жароҳат орттириб олганди. Энди эса якшанба куни унинг майдонда ҳаракатлана олиш имкони бор ёки йўқлиги номаълум бўлиб турибди. Нима бўлган тақдирда ҳам бу беллашувнинг қизғин кечишига шубха йўқ. Келинг, яхшиси учрашувни кузатамиз ва воқеалар ривожига бирга гувоҳ бўламиз.

"МАЙНЦ" - "ГЕРТА"
Стадион: Кофейс-Арена, Майнц
Бош ҳакам: Мейер (Бургдорф)
Қанот ҳакамлари: Борнхорст (Дамме), Восс (Гроссхансдорф)
Тўртинчи ҳакам: Грудзински (Гамбург)

24-турнинг сўнгги учрашуви якшанба куни Майнц шаҳри кўркига кўрк қўшиб турган мухташам Кофейс-Аренада бўлиб ўтади. Унда "Майнц" ва "Герта" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Мазкур жамоалар беллашуви ҳам кўпчилик мухлислар эътиборини тортган. Боиси ҳар икки жамоа чемпионатни ажойиб темпда давом эттиришмоқда. Мезбонлар ҳам, берлинликлар ҳам Европа Лигасида ўйнаш имконини берувчи ўринларни эгаллашни мақсад қилишган ва ҳозирча ҳаммаси режалаштирилганидек кетмоқда. Аммо икки рақобатчининг ўзаро тўқнашувида омад кимгадир кулиб боқади ва аксинча кимдандир юз ўгиради. Хўш, бу сафарги тўқнашувда кимнинг қўли баланд келар экан?! Ушбу саволга жавобни яқин вақт ичида олиш имконига эгамиз.

Тўпурарлар  баҳси:
Бундеслига тўпурарлари баҳси ажойиб тарзда кечмоқда. Деярли ҳар турда етакчи номи ўзгармоқда. Бу турда ҳам Левандовски тахдан ағдарилса, кўпчилик ҳайрон бўлмайди. Боиси унинг рақобатчилари Рамос ва Манджукичлар мазкур тур беллашувларига ўзгача руҳда тайёргарлик олиб боришди. Левида эса бироз бошқача ҳолат: Поляк ҳужумчисининг жорий турда майдонга тушиши аниқ эмас. Демак, тўпурарлар баҳсида етакчи номи ўзгаришига тайёр турсак ҳам бўлади. Кўрамиз, воқеалар қай тарзда ривож олар экан… 


 

#

Ўйинчи

Жамоа

Голлар

1

Роберт Левандовски

Боруссия Дортмунд

15

2

Марио Манджукич

Бавария Мюнхен

14

3

Адриан Рамос

Герта Берлин

14

4

Пиер-Эмерик Обамеянг

Боруссия Дортмунд

13

5

Роберто Фирмино

Хоффенхайм

12

 

Бугунга келиб мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олган:

#

Жамоа

Ў

Ю

Д

M

Т-Н

Оч

1

Бавария

23

21

2

0

56

65

2

Боруссия Д

23

14

3

6

27

45

3

Байер

23

14

1

8

13

43

4

Шалке 04

23

12

5

6

7

41

5

Волфсбург

23

12

3

8

8

39

6

Майнц 05

23

11

4

8

-3

37

7

Боруссия М

23

10

6

7

11

36

8

Герта Берлин

23

10

5

8

7

35

9

Аугсбург

23

10

5

8

2

35

10

Хоффенхайм

23

7

8

8

4

29

11

Ганновер

23

7

4

12

-12

25

12

Франкфурт

23

6

7

10

-13

25

13

Вердер Бремен

23

6

7

10

-20

25

14

Нюрнберг

23

4

11

8

-13

23

15

Штутгарт

23

5

4

14

-13

19

16

Гамбург

23

5

4

14

-14

19

17

Фрайбург

23

4

7

12

-22

19

18

Айнтрахт Б

23

4

4

15

-25

16



Азиз бундеслига мухлислари, кўриб турганингиздек, навбатдаги тур доирасидан ўрин олган учрашувлар орасида қизиқ ва кескин курашларга бой тарзда ўтиши кутилаётганлари талайгина. Биз сизларга ушбу беллашувларни кузатишни маслаҳат берамиз. Зеро, бундеслига ўйинларини кузатиш орқали яна бир бор Еврофутбол ҳавосидан баҳра олиш имконига эга бўламиз.

Келинг ушбу имкониятни қўлдан бой бермаймиз!

Бундеслигани кўринг! Бундеслигага мухлислик қилинг!

Зохиржон АКРАМХОНОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика