UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  1 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  2 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  4 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  19 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Бундеслига 2014/15 2014 йил 22 август куни старт олади Янгиликлар

Бундеслига 2014/15 2014 йил 22 август куни старт олади

Куни кеча Гамбург шаҳрида Немис Футбол Иттифоқи (НФИ) нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда келаси мавсум учун бундеслига ва  Германия Кубоги мусобоқалари тақвими тасдиқланди.

Йиғилиш қарорига кўра 2014-2015 мавсум келаси йилнинг 22 август куни старт оладиган бўлди. 17-турдан сўнг, 19 декабрдан бошлаб жамоалар қишги таътилга чиқишади ва у 2015 йилнинг 30 январига қадар танаффус бўлади. Бундеслиганинг сўнгги тур учрашувлари эса 2015 йил 23 май куни бўлиб ўтиши белгиланди. Мавсум якунида бўлиб ўтадиган ўтиш турнири санаси 27 май ва 3 июнь кунлари оралиғи этиб белгиланди. Ушбу минитурнирда бундеслигада сўнгги 3та ўринни банд этган жамоалар иккинчи бундеслиганинг дастлабки 3та поғонани эгаллаган жамоаларига қарши баҳс юритадилар.

Германия Кубоги мусобоқаси тақвимига ҳам бироз ўзгартириш киритилди. Унга кўра янги мавсумда кубок учрашувларининг биринчи давраси 15-18 август кунлари бўлиб ўтади. Иккинчи давра ўйинлари бўлса 28-29 октябрь санасига белгиланган. Кейинроқ 2015 йилнинг 3 ва 4 март кунлари 1/8 финал учрашувлари ўтказилади. Чоракфинал 7-8 апрель, ярим финал эса 28-29 апрель кунлари бўлиб ўтадиган бўлди. Германия Кубоги финал учрашуви 30 май куни Берлиндаги "Олимпиаштадион"да ўтказиладиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйиндан бир ҳафта кейин айнан шу стадионда Чемпионлар Лигаси финал ўйини ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика