UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:30Испания Суперкубоги. "Барселона" ва "Атлетик" финал йўлида баҳс олиб боришмоқда.   7 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  0 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" – "Брайтон". Ҳусанов кутилганидек асосий таркибда!  10 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  7 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  101

Бундеслига-2013/2014. Якуний жадвал ва қисқача шарҳ Янгиликлар

Бундеслига-2013/2014. Якуний жадвал ва қисқача шарҳ

Германия чемпионати ҳам ўз якунига етди. Жамоаларнинг ўрни ва бошқа маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Ушбу мавсумда кўпчилик кутганидек "Бавария" жамоаси Германия чемпионлигини тантана қилди.
Хосеп Гвардиола жамоаси ушбу масалани март ойидаёқ ҳал этиб қўйишганидан хабарингиз бўлса керак.
Юрген Клоппнинг "Боруссия"си эса бу мавсумда бир қатор йўқотиш ва жароҳатлар гирдобида қолиб кетди. Мавсум аввалида жамоа 4-5 ўринларда ҳам юришга мажбур бўлган эди. Кўпчилик энди "Боруссия Д" ўзини ўнглай олмайди ва жамоа буёғига фақатгина ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб борса керак деган фикрни илгари сурганди. Албатта, Илкай Гюндоган, Субботич, Бендер, Хуммельс, Гросскройц, Шмельцер, Блашиковски,  Шахин каби футболчиларнинг бир муддат сафдан чиқиши дортмундликлар учун қаттиқ зарба бўлди. Лекин "Боруссия Д" қўмондони Юрген Клопп бу қийин вазиятдан ҳам чиройли тарзда чиқиб кета олди. Тўғри, жамоа чемпион "Бавария"га кутилган рақобитни тақдим эта олмади. Аммо Дортмунд жамоаси чемпионатда иккинчи поғонага чиқиб олди ва Германия кубоги финалига ҳам йўл ола билди. "Боруссия Д"га иккинчи ўрин учун "Байер", "Вольфсбург", "Боруссия М" ва "Шальке" жамоалари етарлича қаршилик кўрсатишга уриниб кўришди.
Якунда "Бавария" биринчи, "Боруссия Д" иккинчи, "Шальке" учинчи ва "Байер" клуби тўртинчи ўринда чемпионатни якунлашди.
"Вольфсбург" жамоаси ҳар қанча уринмасин, лекин уларга Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш насиб этмади.
Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ҳам мавсумни бир текисда ўтказаётганди. Лекин чемпионат сўнггида уларда инқироз кузатилди. Кетма-кет йўқотилган очколар ўрнини тўлдириш уларга осон бўлмади ва якунда фақатгина Европа лигаси учун берилган йўлланмани қўлга киритишди.
"Айнтрахт Б" ва "Нюрнберг" жамоалари бундеслигани тарк этишга мажбур бўлишди. "Гамбург" клуби эса плэй-офф ўтиш босқичида иштирок этади.

Бундеслиганинг бу йилги карвони ҳам ўз манзилига етиб келди. Ушбу чемпионат якунлари ва қизиқарли маълумотлари ҳақида ҳали батафсил тўхталиб ўтамиз! Германия футболи ишқибозларини олдинда яна бир немисча футбол жангги кутиб турибди.

Ҳа, бу Германия кубоги финал учрашуви. Мавсумни ажойиб футбол беллашуви билан якунлаш учун бунданда кучли ва қизиқарлироқ баҳсни ўйлаб топиш жуда қийин бўлса керак. Демак 17 май куни "Боруссия Дортмунд" ва "Бавария" жамоалари Германия кубоги учун баҳс бойлашади!


Бундеслиганинг ушбу мавсумдаги сўнгги голини қария Пизарро киритди

"Бавария" чемпионлик байрамига чиройли тайёргарчилик қилишган

Корея терма жамоаси аъзоси Сон Хин Мин бу мавсумда "Байер"нинг етакчи футболчиларидан бири бўлди


"Альянц-Арена" жуда чиройли кўринишда

"Боруссия Д" футболчилари Левандовскини табриклашди


Германия чемпионати, 2013/2014 мавсум.
Турнир жадвали

#ЖамоаЎЮДМУГ-ЎГТ-НОчк
1БАВАРИЯ
34293294-237190
2БОРУССИЯ ДОРТМУНД
34225780-384271
3ШАЛЬКЕ
34197863-432064
4БАЙЕР
341941160-411961
5ВОЛЬФСБУРГ
341861063-501360
6БОРУССИЯ МЁНХЕНГЛАДБАХ
341671159-431655
7МАЙНЦ
341651352-54-253
8АУГСБУРГ
341571247-47052
9ХОФФЕНХАЙМ
3411111272-70244
10ГАННОВЕР
341261646-59-1342
11ГЕРТА
341181540-48-841
12ВЕРДЕР
341091542-66-2439
13АЙНТРАХТ ФРАНКФУРТ
34991640-57-1736
14ФРАЙБУРГ
34991643-61-1836
15ШТУТГАРТ
34881849-62-1332
16ГАМБУРГ
34762151-75-2427
17НЮРНБЕРГ
345111837-70-3326
18АЙНТРАХТ БРАУНШВАЙГ
34672129-60-3125

Тўпурарлар

# Ўйинчи Жамоа Голлар
1 Роберт Левандовски
БОРУССИЯ ДОРТМУНД
20
2 Марио Манжукич
БАВАРИЯ
18
3 Йояиф Дрмич
НЮРНБЕРГ
17
4 Марко Ройс
БОРУССИЯ ДОРТМУНД
16
5 Роберто Фирмино
ХОФФЕНХАЙМ
16
6 Адриан Рамос
ГЕРТА
16
7 Шинжи Оказаки
МАЙНЦ
15
8 Раффаэл
БОРУССИЯ МЁНХЕНГЛАДБАХ
15
9 Штефан Кисслинг
БАЙЕР
15
10 Ивица Олич
ВОЛЬФСБУРГ
14
11 Томас Мюллер
БАВАРИЯ
13
12 Обамеянг
БОРУССИЯ ДОРТМУНД
13
13 Ласогга
ГАМБУРГ
13
14 Макс Круз
БОРУССИЯ МЁНХЕНГЛАДБАХ
12
15 Андре Хан
АУГСБУРГ
12
16 Хунтелаар
ШАЛЬКЕ
12
17 Адмир Меҳмеди
ФРАЙБУРГ
12
18 Антони Модест
ХОФФЕНХАЙМ
12
19 Кевин Фолланд
ХОФФЕНХАЙМ
11
20 Ҳакан Чалханоглу
ГАМБУРГ
11
21 Арьен Роббен
БАВАРИЯ
11
22 Салиҳович
ХОФФЕНХАЙМ
11
23 Чупо-Мотинг
МАЙНЦ
10
24 Ведад Ибишевич
ШТУТГАРТ
10
25 Франк Рибери
БАВАРИЯ
10
26 Алтинтоп
АУГСБУРГ
10
27 Сон Хин Мин
БАЙЕР
10
28 Марио Гётце
БАВАРИЯ
10
29 Хусти
ГАННОВЕР
10
30 Клаудио Пизарро
БАВАРИЯ
10

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика