UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  0 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  1 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  2 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3

Бундеслига 12-тури бизга нималарни тақдим қилади? Янгиликлар

Бундеслига 12-тури бизга нималарни тақдим қилади?

Бир неча соатлардан сўнг Германия чемпионати 12-тур ўйинлари давом эттирилади. Кеча бўлиб ўтган “Ганновер 96” ва “Айнтархт” жамоалари ўртасидаги бахс 0-0 ҳисобида якунига етгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Бугун ҳам яна бир нечта қизиқарли бахслар бўлиб ўтади. Хўш, жамоаларнинг имкониятлари қандай? Шу ҳақида сўз юритамиз.
Бавария Мюнхен- : - Аугсбург

 “Бавария". Мюнхенликлар бу турга жуда яхши кайфиятда етиб келдилар. Ҳафта ўртасида “Бавария” футболчилари “Виктория Плзен” га қарши кечган учрашувда ғалаба қозониб, ЧЛ плей-офф масаласини муддатидан олдин ҳал қилдилар. Қолаверса, Мюнхенликлар “Аугсбург” га қарши ўйинни ҳам ғалаба билан якунлашни уддаласалар, Бундеслига тарихидаги яна бир рекордни янгилаш имконига эга бўладилар. Пеп Гвардиола шогирдлари 36 ўйиндирки, мағлубият нималигини билмай келмоқдалар. Мана шу омиллар сабаб Мюнхен супер-клуби мухлислари ғалабага умид боғламоқдалар. Аммо “Аугсбург” ни енгиш осон бўлмайди. Сабаби Бастиан Швайнштайгер бу бахсда жонажон клубига ёрдам бера олмайди. Аммо Пеп Гвардиола Швайнштайгер ўрнини Ариен Роббен билан тўлдирмоқчи. Кўрамиз, голланд бу вазифани қандай уддаларкин…

“Аугсбург”. Маркус Вайнцерл шогирдларининг ҳам шаштлари баланд. Улар Мюнхенга мағлубиятга учраш учун ташриф буюрганлари йўқ! Жамоа бош мураббийининг таъкидлашича, “Аугсбург” Аллианц-Аренада сенсация кўрсата олади. Бунинг учун жамоадаги ҳамма ўйинчилар бирлашишлари лозим.

Ҳа, “Аугсбург” футболчиларидан сенсация кутсак бўлади. Сабаби бу жамоа Мюнхенда шу пайтгача етти бора мехмон бўлган бўлиб, тўрт бора ғалаба қозонишни уддалаганлар! Шунингдек, клубда жарохат ёки бошқа бир сабаб билан майдонга туша олмайдиган футболчилар йўқ.

Кузатамиз, Мюнхенликлар янги рекорд ўрнатишни уддалашадими ёки “Аугсбург” Аллианц-Аренанинг “энг севимли” мехмон жамоаси эканини яна бир бор кўрсатадими…

Шалке 04 - : - Вердер Бремен

“Шалке 04". Гелзенкирхенлик футболчиларга охирги вақтларда унчалик омад етишмаётгандек. Улар ЧЛ да ҳам “Челси“ га йирик 0-3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйдилар. Жамоага ўз ўйинини топиб олиш учун бир ғалаба зарурдек кўринмоқда. „ Биз “Вердер“ га қарши бор имкониятимизни ишга соламиз ва яхши натижа учун курашамиз.“, - деб айтиб ўтди Гелзенкирхенликлар устози Енс Келлер. „ Бизда жарохат туфайли майдонга туша олмайдиганлар бор. Аммо кишини қувонтирадиган янгиликлар ҳам йўқ эмас. Юлиан Дракслер ва Кевин-Принс Боатенгларнинг ҳолатлари яхшиланмоқда.“  „Шалке“ нинг уйда тўп суришини ҳисобга олсак, жамоа ўз мухлислари олдида фақат ва фақат ғалаба учун ўйнашини тахмин қилишимиз мумкин.

“Вердер Бремен". Робин Дутт шогирдлари ҳам бу ўйинга пухта ҳозирлик кўрдилар. Бременлик „машшоқлар“ Гелзенкирхенда қандай бўлсада очко олиш учун курашишади.  „“Шалке“ бундеслиганинг энг етакчи тўрт клубидан биридир. Буни жуда яхши биламиз. Лекин биз ҳам ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз. Бунда бизга сўнгги дақиқалардаги фаоллик қўл келиши мумкин.“, - деб айтиб ўтди „Вердер“ устози Робин Дутт.

Бу бахсда ҳам мезбонларнинг имконияти бироз юқорироқдек кўринмоқда. “Шалке“ нинг уйда ўйнаши ҳам устунликка сабаб бўлгандек. Аммо бундеслигада ҳар нарса юз бериши мумкин.

Байер Леверкузен - : - Гамбург

“Байер“. „Доришунослар“ да ҳаммаси ўз жойида. ЧЛ да ҳам, бундеслигада ҳам Леверкузенлик футболчилар бир маъромда ўйин олиб бормоқдалар. Донецкда қайд этилган нурсиз дуррангдан сўнг „Байер“ ўз майдонида ғалаба қозониши талаб этилади. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши уларга катта кўмак бериши мумкин. Зеро, Сами Хюпиа  ўз шогирдларидан фақат максимал натижа кутмоқда.  

 “Гамбург“. Гамбургликлар сўнгги турдаги мағлубиятдан сўнг бироз тушкун кайфиятга тушиб қолишган. Мёнхенгладбахнинг “Борусся“сидан ўтказиб юборилган иккала тўпда ҳам жамоа ўйинчиси Лассе Собиех сусткашликка йўл қўйди ва у бир ҳафтадан буён танқид қилинмоқда. „ Лассе билан гаплашиб олдим. Ҳаммаси жойида, у шанба куни ўйнайди.“ – деб танқидчиларга жавоб берди жамоа устози Берт ван Марвейк. Турнир жадвалидаги ҳолатдан келиб чиқадиган бўлсак, Гамбургликлар учун очко – сув ва ҳаводек зарур.

Бу ўйин мухлисларга ажоиб совғаларни тақдим этиши эхтимол. Нафақат Леверкузенликлар, балки Гамбурглик футболчилар ҳам фақат ва фақат 3 очко учун курашишларини тахмин қилишимиз мумкин. Турнинг энг қизиқўтиши кутилаётган ўйинларидан бири – шубхасиз “ Байер Леверкузен“ ва “ Гамбург“ ўйинидир.

Волфсбург - : - Боруссия Дортмунд

“Волфсбург“. „Бўрилар“ турнир жадвалида 5-поғонани банд этиб туришибди. Уларнинг охирги уч бахсда 9 очко олишни уддалаганликлари Дортмундликлар учун огохлик қўнғироғи бўлиши мумкин. Аммо “Волфсбург” сафида жамоанинг етакчиси – Диего майдонга туша олмайди. Бразилиялик плеймейкерсиз “бўрилар”қандай ўйин кўрсатишар экан?! Мана шу биз учун жуда қизиқ. Жамоалар имкониятларига келсак, имкониятлар бу бахсда деярли тенг бахоланмоқда.

“Боруссия” Дортмунд. Сариқ-қоралар учун “Волфсбург” га қарши кечадиган бахсда очко олиш жуда ҳам муҳим. Акс холда, Леверкузенликлар  “Боруссия“ га анча яқинлашиб олиш имконига эга бўладилар. Аммо бу бахс Дортмундликлар учун осон кечмайди. Жамоанинг асосий таркиб футболчиси саналган Якуб Блашчиковскининг бугун майдонга тушиши сўроқ остида турибди.  

Бундеслиганинг икки номдор клуби ўртасидаги бахс анчагина қизиқўтиши кутилмоқда. Жамоалар ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, имкониятларни деярли бир хил деб айтиш мумкин.

Кўриб турганингиздек, бугун ҳам бундеслигада бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтади. Биз эса сизга ўйинларни кузатишни маслаҳат берамиз. Натижалар билан эса кейинроқ батафсил таништириб ўтамиз.

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика