UZ

Сўнгги янгиликлар

14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  1 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  3 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  11 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  4 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4

Бугунги учта ўйинда қайси жамоанинг имкониятлари юқори? Янгиликлар

Бугунги учта ўйинда қайси жамоанинг имкониятлари юқори?

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган дастлабки уч учрашув бугун бўлиб ўтади.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
18 июнь 2015. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Ташкент), Н. Қосимов (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
Имкониятлар: 60:40



Шу кунга қадар бу мавсумда ўз уйида умуман мағлуб бўлмаган "Олмалиқ" сафардаги 6та ўйиннинг барчасида ютқазган "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Ўйинда Игорь Шквирин шогирдларининг имконияти юқори экани барчага аён. Жиззах клубининг мағлубиятли серияси тўрттага етди. “Олмалиқ” ўз майдонидаги ўйинларда бу рақибга умуман ютқазмаган – 4 ғалаба ва бир дуранг. Шу омиллар туфайли бугун "Олмалиқ" ўз мухлисларини хурсанд қилса керак.


«Бухоро» (Бухоро) – «Металлург» (Бекобод)
18 июнь 2015. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50



Дастлабки 12та турда ғалаба қозона олмаган ягона клуб бўлган "Бухоро" ўз мухлислари қаршисида "Металлург"га қарши ўйнайди. Баҳсда имкониятлар тенг дейиш мумкин. Сабаби бухороликларнинг устунлиги бу ўз стадиони ва мухлислари, "Металлург"нинг устунлиги эса сўнгги пайтларда қайд этаётган яхши натижалари бўлади. Ўйинга боғлиқ статистика: Сўнгги тўрт мавсумда “Бухоро” ўз уйида бу жамоани фақат мағлуб этиб келмоқда. 


«Қизилқум» (Навоий) – «Навбаҳор» (Наманган)
18 июнь 2015. Навоий. “Ёшлар” стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50



Мусобақа жадвалида деярли ёнма-ён бораётган клублар Навоийда тўқнаш келишади. "Қизилқум" ўз уйидаги охирги учта учрашувнинг барачасида рақибларни мағлуб этди. "Навбаҳор" эса сафардан фақат бир бор ғалаба билан ва 4 бор мағлубият билан қайтди. Ўтган мавсум қайси жамоа ўз уйида ўйнаган бўлса ўша жамоа ғолиб бўлган, балки бу йил ҳам ушбу анъана давом этар. Учрашувдан олдин эса имкониятларни тенг баҳоладик. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика