UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  0 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  1 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  107 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  5 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  17 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1

Бугун Тошкент дербиси. "Пахтакор" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун Тошкент дербиси. "Пахтакор" - "Локомотив"

Бугун олий лиганинг 24-тур учрашувларига старт берилади. "Локомотив" сафарда амалдаги чемпион "Пахтакор" меҳмони бўлади.

Тошкент дербиси мақомига эга марказий ўйинни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Олий лига. 24-тур.
"Пахтакор" - "Локомотив"
Бошланиш вақти
- 18:30.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Пахтакор" 6-ўринда (38 очко), "Локомотив" 1-ўринда (56 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 18 очко.

Таъриф: Бу ўйинга ортиқча таърифнинг ҳожати бўлмаса керак. Бир сўз билан айтганда пойтахт дербиси. Амалдаги чемпион билан чемпионликка ҳаракат қилаётган жамоанинг ўзаро тўқнашуви. Бугун "Пахтакор" стадионида қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Иккала жамоа ҳам ўтган турни икки хил ўтказди. "Пахтакор" сафарда "Навбаҳор"ни мағлуб этиб қайтган бўлса, "Локомотив" ўз майдонида "Обод"ни енга олмади.  

Факт: Иккинчи даврада саккизта ўйинда майдонга тушган "Пахтакор" дастлаб кетма-кет тўрт учрашувда ғалаба қозона олмади. Кейинги тўртта ўйинда эса уч бор зафар қучиб, бир марта ютқазиб қўйди. Умуман олганда, жамоа ўз майдонида 11та учрашув ўтказиб, шундан саккизтасида ғалаба қозонган. Икки бор дуранг ўйнаб, бир марта мағлуб бўлган. "Пахтакор" ўз майдонида 10-тур баҳсида "Нефтчи"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Факт: "Локомотив" иккинчи даврада битта кам ўйин ўтказган. Чунки "Машъал" билан бўладиган учрашув октябрь ойига қолдирилган. "Локомотив" иккинчи даврада беш марта ғалаба қозонди ва икки бор дуранг қайд этди. Шу пайтгача 10та ўйинни сафарда ўтказган "теаирйўлчилар" шундан еттитасида ғолиб чиқишган. Уч бор дуранг ўйналган бўлса, "Локомотив" ҳали мағлуб бўлмаган.

Эслатма: "Локомотив" стадионида кечган биринчи давра беллашувида мезбонлар 1:0 ҳисобида ғғалабага эришишган. Ягона гол Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган. Кеча бўлиб ўтган Ёшлар лигаси баҳси эса 1:1 ҳисобида якун топди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика