UZ

Сўнгги янгиликлар

02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  0 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  38 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  7 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Бугун Қўқонда катта футбол Янгиликлар

Бугун Қўқонда катта футбол

Теглар :  Қўқон-1912
Бугун мамлакатимизнинг бешта шаҳрида Олий лига-2016 учрашувларига старт берилади.

Шу жумладан, Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда ҳам чемпионатнинг очилиш учрашуви ўтказилади. Мурод Исмоилов шогирдларининг биринчи рақиби – лига дебютанти Тошкентнинг “Обод” жамоаси бўлади. Мазкур учрашувга доир маълумотлар билан танишинг:

Рақиб ҳақида қисқача маълумот

“Обод” жамоаси 2013 йилда ташкил топган. Ўша йили жамоа иккинчи лига баҳсларида иштирок этди ва дастлабки мавсумдаёқ биринчи лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Биринчи лигадаги дебют мавсуми – 2014 йилда жамоа учинчи ўринни эгаллади.

Ниҳоят, ўтган йили “Обод” қуйи лигада биринчи ўринни банд этиб, кучлилар сафига қўшилди. Жамоа олий лигага йўл олгач, “Жар” стадионини ижарага олди. Бунгача эса “Обод” ўзининг стадионида ўйинларни ўткаётган эди. Бу ўйингоҳ эса атиги 800 нафар мухлисга мўлжалланган эди.

Олий лигага чиққач, жамоа ўз таркибини кучайтиришга ҳаракат қилди. Мавсум олдидан “Обод” сафига таниқли ҳужумчи Павел Соломин келиб қўшилди. Бундан ташқари, Санжар Тўрақулов, Алишер Азизов ва Илҳом Комилов каби маҳоратли ўйинчилар ҳам 2016 йилда “Обод” шарафини ҳимоя қилишади.

Илҳом Комилов 2015 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини айнан “Қўқон-1912” жамоаси сафида ўтказганди. Қолаверса, бу футболчи қишки йиғинлар чоғида жамоамиз кўригида бўлди. Шунингдек, қишки йиғинда Санжар Тўрақулов ҳам жамоамизда кўрикдан ўтди.

Жамоани Шавкат Абдухўжаев бош мураббий сифатида бошқариб боради. Унга Бобур Зуҳриддинов, Жаъфар Ирисметов ва Хайрулла Абдиевлар ёрдам беришади.

Йўқотишлар
Бугунги ўйинни жамоамиз етакчиси Носир Отақўзиев дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Хабарингиз бор, ўтган йили “Сўғдиёна”га қарши кечган ўйиндан сўнг ПФЛ тартиб интизом қўмитаси Отақўзиевни иккита учрашувда қатнаша олмаслигини маълум қилганди.

Ҳакамлар
“Қўқон-1912” – “Обод” учрашувига Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар тайинланди. Ўйин назоратчиси Игорь Нехочин.

Олий лига
1-тур. 5 март (шанба)
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Обод» (Тошкент)
Ҳакамлар:  И. Танташев (Бухоро), Р. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), И. Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи:  И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин.

Учрашув бугун соат 16:00да бошланади. Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика