Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Туркияда Россия чемпиони билан ўйнайди
23 фев 2021 12:32
Янгиликлар
Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Туркияда Россия чемпиони билан ўйнайди
Анталиядаги халқаро турнирда иштирок этаётган Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бугун ЦСКА вакилларига қарши ўйнайди.
Кеча жамоамиз “Emir Hotels” спорт мажмуасида ўйинолди расмий машғулотни ўтказди. Машғулотларда мураббийлар штаби асосан футболчиларнинг жисмоний ва техник тайёргарлигига эътибор қаратди.
Бугун Баҳром Норсафаров мураббийлиги остидаги терма жамоамиз Россия чемпионатининг икки карра чемпиони ЦСКА” клуби билан кураш олиб боради.
Мазкур баҳсда футболчиларимиз оқ либосларда майдонда ҳаракат қилади. Учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 16.00 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар