UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00АПЛ. "Брентфорд" - "Арсенал" (онлайн ҳисоб)  0 01:55Испания Кубоги. "Атлетико" - "Барселона" (онлайн ҳисоб)  99 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  0 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  10 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  27 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Бугун Осиё чемпионлар лигасида битта ўйин бор Янгиликлар

Бугун Осиё чемпионлар лигасида битта ўйин бор

Бугун, 26 август куни ОЧЛ 1/4 финал дастлабки учрашувларга старт берилади.

Кун тартибидан битта ўйин ўрин олган. Саудия Арабистонининг "Ал Наср" клуби ўз майдонида Қатарнинг "Ал Садд" жамоасини қабул қилади. "Ал Наср" аввалги босқичда икки ўйин натижасига кўра БААнинг "Ал Ваҳда" клубини мусобақадан чиқариб юборди. "Ал Садд" эса ҳамшаҳари "Ал Дуҳайл"ни мағлуб этди. 

Қизиғи шундаки, "Ал Наср" ўз тарихида биринчи марта ОЧЛ чорак финалига йўл олди. Аввалги учта иштирокдан фақат биттасида Ар Риёд клуби гуруҳдан чиқиб, ўз иштирокини 1/8 финалда тўхтатганди. 2011 йил "Зобаҳан" "Ал Наср"ни мусобақадан чиқариб юборган. 

"Ал Наср" бунгача ўз майдонида 9та ўйин ўтказиб, шундан учтасида имкониятни бой берган. Учта мағлубиятдан иккитаси "Зобаҳан" билан кечган ўйинларда (2016 ва 2019) рўй берган. 

"Ал Садд" Осиёнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Бугунги ўйинда Хави жамоасига кореялик ярим ҳимоячи Нам Тае Хи ёрдам бера олмайди. Футболчи тиззасидан жароҳат олиб уч ҳафтага сафдан чиқди. 

"Ал Садд" бунгача Саудия Арабистонида 9та учрашув ўтказиб, умуман ғалаба билан қайтмаган: 5 дуранг ва 4 мағлубият. 2011 йил "Ал Садд" якунда чемпион бўлган мусобақада "Ал Наср" билан гуруҳ босқичида куч синашиб "Ал Риёд"да 1:1 ҳисобини қайд этган. 

ОЧЛ-2019. 1/4 финал. Дастлабки учрашувлар

26 август. 22:45 

"Ал Наср" - "Ал Садд" 


27 август. 16:30 

"Шанхай СИПГ" - "Урава Редс" 


27 август. 22:45

"Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" 


28 август. 17:00

"Гуангжу Эвергранд" - "Кашима Антлерс"

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика