UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  5 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  10 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   19 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  4 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  23 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0

Бугун мавсум-2006 тўпурари Павел Соломин 37 ёшга тўлди Янгиликлар

Бугун мавсум-2006 тўпурари Павел Соломин 37 ёшга тўлди

Таваллуд айёмини нишонлаётган футбол олами вакилларини табриклашда давом этамиз.

Бугун тажрибали ҳужумчиларимиздан бири, мамлакатимиз жамоаларидан ташқари, хориж клубларида ҳам легионер мақомида тўп тепиш бахтига муяссар бўлган Павел Соломин оиласи даврасида туғилган кунини нишонлаяпти. 1982 йилнинг 15 июнь куни дунёга келган Паша футбол билан профессионал даражада шуғулланишни Тошкентнинг "Трактор" клубида бошлаган. Унинг етук футболчи бўлиб етишишида тажрибали мутахассис Вадим Абрамовнинг хизмати беқиёс. Айнан Вадим Карленович уни кўча футболида профессионал футболга олиб келган. 2003 йилда у "Трактор" клубида Ўзбекистон олий лигасидаги дебютини нишонлаган. 2005 йилда "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилди.   

Павел Соломин фаолиятидаги энг ёрқин мавсум сифатида 2006 йилни айтиш ўринли бўлади. У ўша йили 21 та гол билан Ўзбекистон чемпионати олий лигаси тўпурарига айланган. Мавсумни муваффақиятли ўтказган Соломинни ўз сафида кўриш истагини билдирган клублар сони етарлича эди. Соломин бу таклифлар орасида Россиянинг "Сатурн" клубини танлади ва 2007 йилги мавсумни Раменскоеда бошлади. Кейин яна Ўзбекистонга қайтди ва "Навбаҳор", "Локомотив" клублари сафида ўйнади. 

Соломин 2010-2012 йилларда Индонезия чемпионатида - "Путра" жамоаси таркибида тўп тепди. Шундан сўнг у яна Ўзбекистонга қайтди. Фаолиятининг сўнгги йилларида "Шўртан", "Машъал" (Муборак), "Обод" (Тошкент) жамоалари шарафини ҳимоя қилди. 

Бугунги кун қаҳрамони 2006 йилги мавсум голеадорлиги сабаб Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олди. У мамлакат бош жамоаси либосида жами 12 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол киритди. Соломин 2007 йилги Осиё Кубогида иштирок этди. 

Вадим Абрамов, "Бунёдкор" жамоаси бош мураббийи

"Соломинни болалигидан биламан. Жуда тиришқоқ йигитча эди. Кўчада тўп тепиб юрган пайтида кўриб қолиб, "Трактор"га олиб келганман. Истеъдоди ўша пайтдаёқ кўзга ташланганди. Худди кечагидек эсимда. Фаолиятини бошлаган "Трактор" клубида Ўзбекистон чемпионати тўпурари бўлди. Паша сингари таран ҳужумчилар жуда кам. Фурсатдан фойдаланиб, унга соғлиқ-саломатлик тилайман. Ундан яхши мураббий чиқишига ишонаман. Ҳамма гап унинг ўзида қолган".

Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам сайтимиз ижодкорлари ҳамда ўқувчилар номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Павел Соломинни муборакбод этамиз.  

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика