UZ

Сўнгги янгиликлар

00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  0 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  8 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  22 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  16 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  14 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  40 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  7

Бугун "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги 201-учрашув бўлади Янгиликлар

Бугун "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги 201-учрашув бўлади

Бугун Англия премьер-лигаси 17-турида "Ливерпуль" ўз уйида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади.

"Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" клублари шу кунга қадар барча мусобақаларда роппа-роса 200 марта ўйин ўтказишган. 80 марта "Манчестер Юнайтед", 65 марта "Ливерпуль" ғалаба қозонган. Қолган 55та учрашувда ғолиб аниқланмаган.

Юрген Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль" ушбу мавсумда АПЛда ютқазмаган ягона клуб бўлиб турибди. Мерсисайд клуби ўз уйидаги 7та ўйиннинг фақат биттасида дуранг ўйнади холос. Қолган барча учрашувларда 3 очко қўлга киритилди.

Жозе Моуринью шогирдлари эса ҳозирда "Ливерпуль"дан 16 очко ортда қолишмоқда. "Қизил иблислар" 7та ғалаба, 5та дуранг ва 4та мағлубият қайд этишди. Жамоа сафардаги 8та ўйиннинг фақат 3тасида ғалаба қозонди холос.

"Ливерпуль" бу мавсум 16та ўйинда ўз дарвозасидан атига 6та гол ўтказиб юборди. Бу борада ҳам жамоа энг яхши натижага эга. Таққослаш учун МЮ ушбу мавсум худди шунча ўйинда 26 бор гол ўтказиб юборди.

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳамма Салоҳ 10та гол уриб айни пайтда АПЛда тўпурарлар пойгасида (Обамеянг билан бирга) пешқадамлик қилмоқда. МЮда энг кўп голни эса франциялик Антони Мартиаль урди - 7та.
 


"Ливерпуль" – "Манчестер Юнайтед"
16 декабрь, 21:00, "Энфилд", Ливерпуль.
Бош ҳакам
: Мартин Аткинсон

Тахминий таркиблар:

"Ливерпуль": Алиссон – Милнер, Ловрен, ван Дейк, Робертсон – Вейналдум, Хендерсон, Кейта – Салах, Фирмино, Мане
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа – Янг, Байли, Джонс, Шоу – Эррера, Феллаини, Матич – Лингард – Лукаку, Рашфорд
Ўйнамайди: Окслейд-Чемберлейн, Гомес, Матип, Александер-Арнольд – Линделеф, Санчес, Рохо
Сўроқ остида: Клайн – Шоу, Мартиаль, Смоллинг, Дармиан, Далот.


Қизиқарли фактлар:


"Ливерпуль" АПЛ доирасида ўз уйидаги охирги 28та ўйинда ютқазмади.

"Ливерпуль" АПЛ доирасида ўз уйидаги охирги 12та ўйинниг 11тасида гол ўтказгани йўқ.

"Манчестер Юнайтед" АПЛ доирасидаги охирги учта ўйинда камида иккитадан гол урмоқда.

"Ливерпуль" барча мусобақаларда "Манчестер Юнайтед"га қарши уйдаги охирги учта  ўйинида гол ўтказмаган.

Жозе Моуринью "Энфилд"да АПЛ доирасида 8та ўйинда ишлаган ва 4 марта ғалаба қозонган.


Ливерпуль

Садио Мане - 24', Джердан Шакири - 73', Джердан Шакири - 80'

Премьер-лига . 17-тур

16/12/2018, 21:00

1
:
3
Тугади

Манчестер Юнайтед

Джесси Лингард - 33'

Стадион: Anfield, 52908 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
24'  Садио Мане
24'  Фабиньо
70'  Наби Кейта (Джердан Шакири)
73'  Джердан Шакири
80'  Джердан Шакири
84'  Садио Мане (Джордан Хендерсон)
26'  Диогу Дало
33'  Джесси Лингард
40'  Ромелу Лукаку
46'  Диогу Дало (Маруан Феллени)
79'  Андер Эррера (Антони Марсьяль)
85'  Джесси Лингард (Хуан Мата)

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика